июл 17, 2023 15:13 Asia/Tashkent
  • Амир Абдуллаҳён: Эрон Афғонистон бўйича БМТ билан ҳамкорлик қилишга тайёр

Ташқи ишлар вазири Эрон Ислом Республикасининг Афғонистондаги Бирлашган Миллатлар Ташкилотига қаратилган минтақавий ташаббусларни илгари суришга тайёрлигини маьлум қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича, Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир-абдуллоҳиён БМТ Бош котибининг Афғонистон ишларини баҳолаш бўйича махсус мувофиқлаштирувчиси Ферейдон Синирлиўғли билан учрашди.

Амир Абдуллаҳиён ушбу учрашувда Афғонистонда инклюзив ҳукуматни шакллантириш ва терроризмга қарши курашни муҳим деб ҳисоблади ва Афғонистон муаммоларини ҳал қилишда минтақавий ташаббусларни, айниқса, қўшнилар доирасини қўллаб-қувватлаш зарурлигини таькидлади.

Эрон ташқи ишлар вазири шундай деди:Афғонистонга шошилинч ечимлар керак ва агар халқаро ҳамжамият бу давлатнинг террорчи гуруҳлар ҳаракати туфайли юзага келган хавфсизлик муаммоларига жиддий эьтибор бермаса, унинг салбий оқибатлари минтақа ва дунёга таьсир қилади.

Эрон ташқи ишлар вазири Синирлининг миссиясини ҳозирги вазиятда оғир ва қийин деб таьрифлаб, фойдали тажриба ва профессионал ёрдам туфайли Афғонистондаги воқеликларни янада тўғрироқ баҳолай олишига ва бу миссия муваффақиятли якунланишига умид билдирди.

Синерли Ўғли ушбу учрашувда Афғонистондаги ўзгаришлар ва шароитларни турли сиёсий ва хавфсизлик ўлчовларида баҳолашини тақдим этиб, Эрон Ташқи ишлар вазири билан фикр алмашиш ва суҳбатлашиш имкониятидан мамнунлигини билдирди ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ушбу мамлакатда инклюзив ҳукуматни шакллантиришга ёрдам бериш учун минтақавий ташаббусларни ва қўшнилар доирасини қўллаб-қувватлаш иродасини таъкидлади.

Ёрлиқ