июл 18, 2023 09:54 Asia/Tashkent
  • Амир Абдуллоҳён: Эрон ва Уммон иқтисодий муносабатларни ривожлантириш йўлидан бормоқда

Эрон Ташқи ишлар вазири уммонлик ҳамкасби билан учрашувда шундай деди: Охирги 22 ойда Эрон ва Уммон ўртасидаги савдо ҳажми 2,5 баробардан ортиқ ошди.

Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир-абдуллоҳиён бугун кечқурун (душанба) ТИВда уммонлик ҳамкасби Бадр бин Ҳамад Албусаидийни кутиб олди.

Иран Пресс ахборот агентлиги хабарига кўра, Ҳусайн Амир-абдуллоҳиён Бадр бин Ҳамад ал-Бусайдий билан учрашгандан сўнг қўшма матбуот анжуманида шундай деди:Тез орада икки давлат раҳбарларининг келишувларини давом эттириш мақсадида Эрон ва Уммон иқтисодий комиссияси бўлиб ўтади.

Эрон дипломатик тизими раҳбари таъкидлади:Биз қўшни давлатлар ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш мумкин, деб ҳисоблаймиз ва бугунги кунда минтақага айнан шу нарса керак.

Амир Абдуллоҳиён Форс кўрфазининг жанубий қирғоқлари мамлакатлари ва Россия ўртасида уч орол бўйича ўтказилган йиғилиш баёнотидан норозилигини билдириб, шундай деди:Биз Эрон Ислом Республикасининг мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлиги йўлида ҳеч бир томонга ён бермаймиз.

У шундай деди:Кеча дипломатик канал орқали биз Россия расмийларидан бу баёнот юзасидан тушунтиришлар олдик, аммо биз бу тушунтиришларни етарли деб ҳисобламаймиз.

Амир Абдуллоҳиён ҳам Украинадаги урушни тўхтатиш зарурлигини таькидлаб, “мамлакатларнинг ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилиш барчанинг кун тартибида бўлиши керак”, деди.

Уммон ташқи ишлар вазири ҳам ушбу матбуот анжуманида эронлик ҳамкасби билан учрашувни ижобий баҳолаган ҳолда шундай деди:Бу учрашувда Уммон султонининг Эронга ташрифи ва Эрон Президентининг Уммонга ташрифи ҳақида суҳбатлашдик.

Бадр бин Ҳамад Албусаиди қўшимча қилди:Савдо айирбошлаш ҳажмини ошириш, икки мамлакатнинг хусусий ва нохусусий секторларига сармоя киритиш имкониятларини излаш ривожлантирилди.

У шундай таькидлади: Уммон сиёсати доимо яхши қўшничилик тамойилига асосланади ва кескинликни пасайтиришда ижобий рол ўйнайди.

Ёрлиқ