Эрон ва Россия ташқи ишлар вазирлари телефон орқали маслаҳатлашди
(last modified Wed, 19 Jul 2023 05:19:04 GMT )
июл 19, 2023 10:19 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Россия ташқи ишлар вазирлари телефон орқали маслаҳатлашди
    Эрон ва Россия ташқи ишлар вазирлари телефон орқали маслаҳатлашди

Россия Ташқи ишлар вазирлиги ушбу мамлакат ва Эрон ташқи ишлар вазирлари ўртасидаги телефон мулоқотини эьлон қилди.

Спутник хабарига кўра, Россия Ташқи ишлар вазирлиги ушбу мамлакат ва Эрон ташқи ишлар вазирлари Сергей Лавров ва Ҳусайн Амир-абдуллоҳён Теҳрон ва Москва муносабатларига оид муҳим масалаларни, икки давлат ўртасидаги кун тартибидаги масалаларни, шунингдек, минтақавий ва халқаро ўзгаришларни телефон орқали мулоқотда муҳокама қилганини маьлум қилди.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги эьлонига кўра, ушбу телефон мулоқотида бир қатор минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан ҳам махфий фикр алмашилди.

Россиянинг Теҳрондаги элчихонаси ҳам бу борада шундай эьлон қилди: “Ушбу телефон суҳбатида биз икки томонни қизиқтирган айрим минтақавий ва халқаро масалалар, жумладан, 10 июл куни Москвада бўлиб ўтган Россия ва Форс кўрфази ҳамкорлик кенгаши ташқи ишлар вазирлари олтинчи стратигик йиғилиши бўйича  ҳам ишончли муҳитда фикр алмашдик.Томонлар Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низомидаги халқаро ҳуқуқнинг асосий тамойилларига тўлиқ содиқликларини ва ўзаро муносабатларни, жумладан мамлакатларнинг ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини ҳурмат қилишларини таькидладилар.

2023-йил 24-июн, шанба куни Эрон ва Россия ташқи ишлар вазирлари ўзаро муносабатларнинг сўнгги ҳолати ҳақида телефон орқали мулоқот қилишди.

2023-йил 2-июн, жума куни Сергей Лавров ва Ҳусайн Амирабдуллоҳиён Жанубий Африканинг Кейптаун шаҳрида бўлиб ўтган БРИКС гуруҳининг дўстлари учрашуви доирасида учрашиб, суҳбатлашдилар ва Теҳрон ва Москва ўзаро фойдали савдо ва иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлашга содиқлигини таʼкидладилар.

Ёрлиқ