Раисий: Швеция ҳукумати Қуръони Каримни ҳақорат қилишини қоралаши умуман етарли эмас
(last modified Sun, 23 Jul 2023 06:55:53 GMT )
июл 23, 2023 11:55 Asia/Tashkent
  • Раисий: Швеция ҳукумати Қуръони Каримни ҳақорат қилишини қоралаши умуман етарли эмас
    Раисий: Швеция ҳукумати Қуръони Каримни ҳақорат қилишини қоралаши умуман етарли эмас

Эрон Республикаси Президенти Сейид Иброҳим Раиси: “Швеция ҳукумати томонидан Қурьони Каримга қилинган ҳақоратни қораловчи баёнот берилиши ҳеч қандай ҳолатда етарли эмас ва бу ҳукумат бу жиноятни содир этганларни жавобгарликка тортиши керак”, деди.

Эрон Телерадиокомпаниясининг Ўзбек сайтининг хабар беришича, Кучлар раҳбарларининг иқтисодий мувофиқлаштириш олий кенгашининг 91-сессиясида Сеййид Иброҳим Раисий шанба оқшомида Швеция ҳукуматининг барча илоҳий динлар издошлари томонидан ҳурмат ва эҳтиромга сазовор бўлган Муқаддас мусулмонлар китобини ҳақорат қилиш жиноятига қарши хатти-ҳаракатларини қоралади.

Ислом Инқилоби Олий Раҳбари таькидлаганидек, бу воқеа фитна ва хавфли воқеа бўлиб, Швеция ҳукуматининг ушбу жиноий ҳаракатни қўллаб-қувватлаши ислом оламига қарши уруш тартибини қабул қилиш сифатида баҳоланади.

Раисий Эрон ва Швеция элчиларининг икки мамлакатдаги ўзаро миссияси тугатилгани ва Ташқи ишлар вазирлигига янги элчилар алмашинувини чеклаш ҳақидаги буйруғига тўхталиб, шундай деди:Швеция ҳукумати Қуръони Каримни ҳақорат қилишни қораловчи баёнот бериш ҳеч қандай ҳолатда етарли эмас ва бу ҳукумат ушбу жиноятни содир этганларни жавобгарликка тортиши керак.

Ўтган пайшанба куни асли Ироқ-Швеция фуқароси Селван Момика Стокголм масжиди олдида Қурьон карим саҳифаларини ёқиб юборганидан бир неча ҳафта ўтиб  яна бир бор Муқаддас Қурьонни ҳақорат қилди.

Ислом давлатлари Қурьони Каримнинг таҳқирланишини қоралар экан, Швециянинг ушбу давлатлардаги элчилари ва дипломатик ваколатхоналари раҳбарларини чақиртирди.