июл 24, 2023 09:44 Asia/Tashkent

"Вилоят муҳофазаси фидоийлари-1402" номли ҳаво кучларининг 11-машғулотларининг асосий босқичи ва операцион босқичи Исфахоннинг умумий ҳудудида бошланди.

Эрон Телерадиокомпаниясининг Ўзбек сайтининг хабар беришича, "Вилоят муҳофазаси фидоийлари-1402" ҳаво машқларининг асосий босқичи ва операция босқичи кеча (якшанба) кечқурун Эрон Ислом Республикаси Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондони, генерал Ҳамид Ваҳидийнинг “Ё Ҳусайн (ас)” кодини эьлон қилиш билан  Шаҳид Бобойи авиабазасида жойлашган ушбу куч базалари иштирокида Исфахоннинг Анарк умумий ҳудудида бошланди.

Эрон Ислом Республикаси Ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондони "Вилоят муҳофазаси фидоийлари-1402" номли ҳаво кучларнинг 11-машғулотининг муҳим хабарини минтақада дўстлик, тинчлик, осойишталик ва хавфсизлик деб таькидлади ва шундай деди: Барқарор хавфсизлик, минтақавий алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, яхши қўшничилик ва мамлакат ҳаво чегаралари ўртасида мудофаа қилишдир.

Генерал Алириза Рудбарий, "Вилоят муҳофазаси фидоийлари-1402" номли ҳаво кучлари 11-машғулотлари матбуот котиби, шундай деди: “Ўтган кунлардан буён қирувчи самолётлар ва учувчисиз самолётлар армия ҳаво кучлари базаларидан  Исфахон шаҳид Абу Ато Анорак минтақаси ва шаҳид Бобойи базасига жойлаштирилгандан сўнг, шартли душман ролидаги ҳужумчи кучларнинг ҳужумларини янги тактикалардан фойдаланган ҳолда бартараф этиш усуллари икки томонлама бошқариладиган тарзда амалга оширилади.

Эрон Ислом Республикаси Ҳарбий ҳаво кучлари мамлакатнинг бошқа қуролли кучлари қатори ва Олий қўмондон буйруғига кўра, Исломий Эрон осмони хавфсизлиги учун жавобгардир.

Ёрлиқ