Нега Эрон ҳарбий-денгиз кучлари қўмондони ҳам Доналд Трампни хаёлпараст деб атади?
(last modified Wed, 12 Mar 2025 09:09:41 GMT )
март 12, 2025 14:09 Asia/Tashkent
  • Нега Эрон ҳарбий-денгиз кучлари қўмондони ҳам Доналд Трампни хаёлпараст деб атади?
    Нега Эрон ҳарбий-денгиз кучлари қўмондони ҳам Доналд Трампни хаёлпараст деб атади?

АҚШ президенти Доналд Трампнинг Эрон, Хитой ва Россиядан иборат 3 давлатнинг денгиз хавфсизлик камарини биргаликда машқ қилишига оид баёнотига жавобан, Эрон денгиз флоти қўмондони баъзи одамлар хаёлпарастдир деб таъкидлади.

Эрон Ислом республикаси, Хитой ва Россия ҳарбий -денгиз кучларининг 2025-йилда денгиз хавфсизлик камари қўшма машғулотлари номи остида авторитар  синергияси минтақа хавфсизлигини таъминловчи АҚШ каби душманларнинг хавотирига сабаб бўлди.

Ҳатто Доналд Трамп журналистнинг 3 давлат-Эрон, Хитой ва Россия ўртасида қўшма машғулотлар ўтказишдан хавотирдами деган саволига жавобан  йўқ, умуман, чунки биз уларнинг барчасидан кучлимиз деб даъво қилди.

Шу муносабат билан Эрон Ислом республикаси ҳарбий-денгиз кучлари қўмондони адмирал Шаҳром Ироний АҚШ президенти Трампннинг сўзларини  хом -хаёл эканлигига тўхталиб, денгиз саҳнасида ўйинчилар кўпайди. Эрон, Хитой ва Россиядан иборат 3 мамлакатнинг ушбу қўшма машқларида қатнашиши хавфсизликни ўрнатиш воситасидир, аммо бунга қарши гапирадиганлар ва хом хаётлга учраганларнинг мавжудлиги дунёнинг ҳеч бир бурчагида ҳеч қачон хавфсизлик ва тинчлик олиб келмаган ва улар доимо кўплаб ишончсизликларни келтириб чиқарган ва инсоният жамиятида таҳдим солган деб эълон қилди.

Адмирал Ироний шунингдек,  бугунги кунда Шанхай ва БРИКСга аъзо давлатлар денгиз иқтисодиётида энг яхши тарихда ижобий рол ўйнаш имкониятига эга деб қўшимча қилди.

Эрон, Хитой ва Россиядан иборат 3 давлат хавфсизлик камари машқлари диққат марказида бўлса-да, минтақадаги бошқа давлатлар ўз саъй-ҳаракатлари билан бугун денгиз саҳнасида қатнаша олди деб аниқлик киритди, Эрон ҳарбий-денгиз кучлари қўмондони.