Раисий: Бегоналар аралашуви фақат муаммоларни мураккаблаштиради
(last modified Tue, 25 Jul 2023 05:18:02 GMT )
июл 25, 2023 10:18 Asia/Tashkent
  • Раисий: Бегоналар аралашуви фақат муаммоларни мураккаблаштиради
    Раисий: Бегоналар аралашуви фақат муаммоларни мураккаблаштиради

Эрон Ислом Республикаси Президенти Арманистон ташқи ишлар вазири билан учрашувда Арманистон ва Озарбайжон Республикаси ўртасидаги тинчлик музокараларини Теҳрон қўллаб-қувватлашини маьлум қилди:Бегоналар аралашуви фақат муаммоларни мураккаблаштиради.

Арманистон ташқи ишлар вазири Арарат Мирзоян кеча (душанба) Эрон Ислом Республикаси расмийлари билан учрашиш ва маслаҳатлашиш учун Теҳронга келди.

Эрон Телерадиокомпаниясининг Ўзбек сайтининг хабар беришича, Президент Сейид Иброҳим Раисий Арманистон ташқи ишлар вазири билан учрашувда айтди:Бегоналарнинг аралашуви фақат муаммоларни мураккаблаштиради ва Эрон Ислом Республикаси Арманистон ва Озарбайжон Республикаси ўртасидаги тинчлик музокараларини қўллаб-қувватлаб, бу музокаралар имкон қадар минтақада оромлик, хавфсизлик ва тинчликни ўрнатиш ва мустаҳкамлашига умид қилмоқда.

Президент, шунингдек, Эрон Ислом Республикаси ҳеч қандай геосиёсий ўзгаришларни ва минтақа давлатларининг чегараларини ўзгартиришни қабул қилмаслигини билдирди ва қўшимча қилди:Эрон минтақадаги барча давлатларнинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлайди.

Раисий икки давлат ўртасидаги муносабатлар даражасини имкон қадар яхшилаш муҳимлигини таькидлади ва қўшимча қилди:Эрон Ислом Республикаси Арманистон билан муносабатларни кенгайтиришга ҳеч қандай тўсиқ кўрмаяпти.

Бу учрашувда Арманистон ташқи ишлар вазири Эроннинг Кавказ минтақасидаги ўзгаришларга оид позициясини қадрлар экан, шундай деди: Арманистон ҳеч қачон Эронга қарши ҳаракатлар майдонига айланмайди ва минтақавий хавфсизлик ва тинчликни кенгайтиришга доимо урғу беради.

Арманистон ташқи ишлар вазири Эрон Ислом Республикаси билан алоқаларни ўз мамлакати учун жуда муҳим деб ҳисоблаб, икки давлат ўртасидаги дипломатик алоқаларни ошириш ҳамда улар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш ва чуқурлаштиришга алоҳида урғу берди.