Эрон ва Тожикистон ташқи ишлар вазирлари телефон орқали мулоқот қилди
(last modified Wed, 02 Aug 2023 05:13:39 GMT )
август 02, 2023 10:13 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Тожикистон ташқи ишлар вазирлари телефон орқали мулоқот қилди
    Эрон ва Тожикистон ташқи ишлар вазирлари телефон орқали мулоқот қилди

Эрон ва Тожикистон ташқи ишлар вазирлари телефон орқали мулоқотда ўзларини қизиқтирган масалаларни муҳокама қилдилар.

Эрон Телерадиокомпаниясининг Ўзбек сайтининг хабар беришича, сешанба куни Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир-абдуллоҳиён ва Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожуддин Меҳриддин телефон орқали суҳбатда икки ўртадаги манфаатли алоқаларни муҳокама қилган ва фикр алмашган.

Бу мулоқотда Эрон ташқи ишлар вазири Эрон Ислом Республикаси Президентининг саломини Тожикистон Президентига етказар экан, Эрон Ислом Республикаси ва Тожикистон ҳукумати ўртасидаги дўстона ва яқин муносабатларга эьтибор қаратди ва қўшилди:Эндиликда Эрон ва Тожикистон муносабатларида ҳар томонлама ҳамкорликнинг янги боби шаклланди ва муносабатлардаги бу ўсиш тенденцияси давом этиши керак.

Амир Абдуллоҳиён Эрон президентининг Душанбега ва Тожикистон президентининг Теҳронга ташрифини икки давлат муносабатларидаги икки муҳим бурилиш нуқтаси деб атади ва қайд этди:Эронда 13-ҳукуматнинг бошидан бери икки ҳукуматнинг таъқиби билан амалга оширилиши керак бўлган муҳим миқдордаги қўшма ҳамкорлик ҳужжатлари имзоланди.

Бу чақирувда Тожикистон ташқи ишлар вазири Эрон ва Тожикистон ўртасидаги дўстона муносабатлардан мамнунлигини изҳор қилар экан, икки дўст ва қардош давлат Эрон ва Тожикистон ўртасидаги яқин ва юқори даражадаги алоқалар ривожига алоҳида урғу берди.

Сирожуддин Меҳриддин Тожикистон президентининг саломини Эрон президентига маьлум қилди ва Саййид Иброҳим Раисийни Душанбега расмий ташриф буюришга таклиф қилди.

Ёрлиқ