август 02, 2023 12:24 Asia/Tashkent
  • Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси бош қўмондони: Эрон душманларнинг таҳдидларига пушаймон қиладиган жавоб беради
    Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси бош қўмондони: Эрон душманларнинг таҳдидларига пушаймон қиладиган жавоб беради

Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси бош қўмондони шундай деди: Эрон қуролли кучлари душманларнинг барча таҳдид ва ғаразларига пушаймон қиладиган жавоб беради.

Эрон Телерадиокомпаниясининг Ўзбек сайтининг хабар беришича, Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси бош қўмондони, генерал  Ҳусайн Саломий айтди:Эрон қуролли кучлари чегаралар хавфсизлиги ва истиқлол ва ислом инқилобининг улуғвор ютуқларини сақлаб қолиш учун фидойилик қилмоқда.

Сардор Саломий Форс кўрфази суверенитетини амалга оширишда исломий Эрон қирғоқ чизиғининг ғайратли жангчилари ҳамда жасур ва шижоатли чегара қўриқчилари иштирок этгани учун ўз миннатдорчилигини билдирди:Мудофаа ҳамон қолмоқда ва Ислом инқилоби олий раҳнамосининг мантиқи шуки, ҳар қандай вазиятда мудофаага тайёрланиш ҳамиша аниқ заруратдир.

Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси бош қўмондони шундай деди:Ўз минтақасидаги мусулмон халқлар ва ҳукуматлар бутун минтақа хавфсизлигини биродарлик муҳитида ўрнатишга қодир ва ҳеч қандай бегонанинг иштирокига муҳтож эмас.

Сардор Саломий қўшимча қилди: Бу Эрон халқининг доимий хабари шуки, ҳеч бир бегонанинг ҳозир бўлишига ва мусулмонлар тақдири устидан ҳукмронлик қилишга рухсат берилмайди.

Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси бош қўмондони таькидлади:Ғарбий Осиё минтақасидаги барча хавфсизликлар, урушлар, беқарорликлар, бўлинишлар ва тартибсизликлар Америка ва сионистик режим каби давлатларнинг ташқи сиёсатларининг мусулмонлар ҳаётининг сиёсий муҳити ва географиясига кўчиши натижасидир.

Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси ҳарбий-денгиз кучларининг Форс кўрфазидаги Эрон оролларини кучли мудофаа қилиш бўйича ваколатларини Бу мусо оролига қаратган машқлари бугун (чоршанба) эрталаб бошланди.

Ёрлиқ