Январ 19, 2024 15:25 Asia/Tashkent
  • 1402-сони Вилоят Осмони ҳимоячилари машғулотларида шартли душманнинг электрон ва киберҳужумига қарши амалиёт ўтказилди
    1402-сони Вилоят Осмони ҳимоячилари машғулотларида шартли душманнинг электрон ва киберҳужумига қарши амалиёт ўтказилди

1402-сонли Вилоят осмонининг ҳимоячиларининг ҳаво ҳужумидан мудофаа ихтисослаштирилган қўшма машқларнинг иккинчи кунида ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларга электрон ва кибеҳужумга қарши амалиёт муваффақиятли амалга оширилди.

Эслатиб ўтамиз, кеча 18-январь куни Эроннинг жануби-ғарбий, жаунби ва жануби-шарқий минтақаларида " Ё Али ибн Абитолиб /а/", кодли Осмони Вилоят -1402/ ҳижрий -шамсий йил/ ҳимиоячилари ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшма машқлари бошланди.

Эрон терерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, ушбу машқларда Эрон Ислом Республикаси ҳарбийларинг қурол- яроғи ва имкониятлари ҳамда  9D қисқа масофали мудофаа тизими ва "Мажид" паст баланддаги ракета тизимлари каби маҳаллий мудофаа воситалари турли турлари синовдан ўтказилди вамашқ қилинди.

1402-сонли Вилоят осмони ҳимоячиларининг ҳаво ҳужумидан мудофаа бўйича ихтисослаштириш қўшма машқлари матбуот котиби генерал Аббос Фаражпур  эса ихтисослашган ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшма машғулотларнинг иккинчи кунида мудофаа тизимларига электрон ва кибер ҳужумларга қарши  амалиётлар муваффақиятли  ўтказилди деб таъкидлади.

1402-сонли Вилоят осмони ҳимоячиларининг ҳаво ҳужумидан мудофаа бўйича ихтисослаштириш қўшма машқлари

 

У ўз сўзларида армия ҳаво кучларининг 1402- сонли вилоят осмони ҳимоячиларинг ҳаво ҳужумида мудофаа бўйича ихтисослаштирилган қўшма машқларида  асосий босқични ўтказилиши давомида, Эрон армияси ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари, Ислом Инқилоби соқчилар корпуси аэрокосмик кучлари ва армия ҳарбий-ҳаво кучларининг қатнашувчи бўлинмалари Хотамул-анбиё /с/ ҳаво мудофаа бирлашган базасининг тезкор назорати остида  электрон босқичга қарши курашиш учун электрон уруш ва кибер урушнинг турли усуллари ва тактикаларини қўлланди деб эълон қилди.

Генерал Аббос Фаражпур шунингдек, ҳаво ҳужумидан мудофаа бўйича ихтисослаштирилган қўшма машқларнинг вакили маҳаллий электрон уруш тизимларидан мувофиқлаштирилган ва кучли фойдаланишни ушбу машғулотларнинг муҳим хусусиятларидан бири  сифатида ҳисоблаб, машқларнинг ушбу босқичда турли баландлик ва қатламларда радарлар ва ҳаво мудофаасини аниқлаш ва идентификация қилиш тизимларида учувчисиз учоқларни бузиш орқали электрон бузилишларни яратиш, радар амалиётларининг барқарорлиги ва омон қолиши ва узлуксизлиги ҳамда элеркон уруш билан ифлосланган муҳитда ҳаво мудофаасининг асосий таркибий қисмларидан бири сифатида баҳоланди. деб қўшимча қилди.

Машқларнинг ушбу босқичида электрон уруш муҳитида Эроннинг разветка юлдошлари, учувчисиз ҳаво кемалари ҳамда ахборотни аниқлаш ва йиғиш тизимлари ҳамда ҳаво ҳужумига қарши мудофаа радарларидан фойдаланган ҳолда нишонларни аниқлаш ҳамда машқлар ўтказиладиган ҳудудни мониторинг қилиш амалга оширилди деб  маълум иқилди ихтисослашган ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшма машғулотлари матбуот котиби.

" Мажид" номли чаққон ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими Эронда ишлаб  чиқарилган биринчи электрон -оптик ракета тизими бўлиб, учиш масофаси 8 километрдир ва амалиётни бажариш ортидан ишлаш ва тезкорлик тури ва тезкор тактик ҳаракат қилиш қобилияти сабабли сигнал ва идентификация тизимлари томонидан ишлаб туриш ва душман томонидан ҳар қандай тўқнашувлар олдили олади.

Айтиш кераки, ўтган 2023-йил  22-сентябр куни қуролли кучлар парадида илк маротаба намойиш этилган 9D қисқа масофали мудофаа тизими ушбу машқда биринчи марта қўлланилди.

Ёрлиқ