август 26, 2023 10:15 Asia/Tashkent
  • Эрон Ислом Республикаси армиясининг қўшма электрон уруш машғулотлари якунланди
    Эрон Ислом Республикаси армиясининг қўшма электрон уруш машғулотлари якунланди

Эрон Ислом Республикаси армиясининг тўртта кучларининг электрон уруш, кибер ва дрон бўлинмалари иштирокида “Вилоят ҳофизлари қалқони-1402” қўшма электрон уруш машқлари ўз ишини якунлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг Ўзбек тилидаги сайтининг хабар беришича, армия координатори ўринбосари ва “Вилоят ҳофизлари қалқони-1402” қўшма электрон уруш машқлари қўмондони адмирал Ҳабибуллоҳ Сайёрий:Ушбу машқнинг биринчи муҳим жиҳати Эрон Ислом Республикаси армиясининг электрон уруш соҳасидаги инсоний қудратини кўрсатувчи машғулотларда иштирок этаётган ходимларнинг юксак руҳияти, мотивацияси, эьтиқоди, иймони ва маҳорати бўлди.

Адмирал Сайёрий қўшимча қилди:Денгиз, ҳаво, қуруқлик кучлари куч ва армиянинг стратегик электрон уруш иштирокида ўтказилган "Вилоят ҳофизлари қалқони-1402" қўшма ва ихтисослаштирилган машғулотида амалга оширилган жанговар сценарийлар ва ўрмон операциялари Эрон Ислом Республикаси армиясининг электрон уруш соҳасида муваффақиятини кўрсатди ва мазкур ўқув машғулотининг режалаштирилган ва кутилган дастурларининг 95 фоиздан ортиғи муваффақиятли амалга оширилди.

Эрон Ислом Республикаси армияси координатори ўринбосари таъкидлади:Бундай ихтисослаштирилган ўқув машғулотларини ўтказиш орқали электрон уруш соҳасидаги заиф томонлари ва кучли томонлари аниқланиб, салоҳиятни ошириш, ихтисослашган ишчи кучи ва зарур инфратузилмани ривожлантириш ва мустаҳкамлаш борасида Ислом Республикаси Эрон армияси яқин келажакда Мудофаа вазирлигининг тегишли тармоқлари, армиянинг ўзини ўзи таъминлайдиган жиҳод ташкилотлари ва билимга асосланган компаниялар кўмагида ушбу соҳада янги технологиялар соҳасида сезиларли ютуқларга эришади.

Жума куни Эрон марказида Эрон Ислом Республикаси армиясининг стационар, мобил, қуруқлик ва ҳавода жойлашган электрон уруш тизимлари машқлари бўлиб ўтди.

Ушбу бир кунлик машғулотларда Эрон Ислом Республикаси Ҳарбий-ҳаво кучларининг қирувчи ва бошқариладиган ва учувчисиз самолётлари томонидан ҳаво базасини электрон қўллаб-қувватлаш операциялари амалга оширилди.

Шунингдек, жамоат жойларида жойлашган электрон мудофаа тизимлари дрон ва кичик ҳужумчи дронларга қарши пассив мудофаа ва электрон мудофаа операцияларини муваффақиятли амалга оширди.

Ёрлиқ