август 03, 2023 09:49 Asia/Tashkent
  • Амир Абдуллаҳиён: Эрон-Покистон муносабатларида янги фасл очилди
    Амир Абдуллаҳиён: Эрон-Покистон муносабатларида янги фасл очилди

Эрон ташқи ишлар вазири Эрон ва Покистон ўртасидаги яқин муносабатларнинг муҳимлигига урғу бериб, шундай деди:Эроннинг 13-ҳукумати даврида икки қўшни давлат муносабатларида янги боб очилди.

Эрон Телерадиокомпаниясининг Ўзбек сайтининг хабар беришича, Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амирабдуллоҳиён қўшимча қилди:Покистон ташқи ишлар вазири ва бу давлатнинг бошқа бир қатор юқори мартабали расмийлари билан учрашувда сиёсий, иқтисодий, савдо, чегара ва икки томонлама туризм алоқалари муҳокама қилинади.

Амир Абдуллаҳиён деди:Ўтган икки кун давомида Исломободда Эрон Ислом Республикасининг иқтисодий делегатсияси ҳозир бўлиб, икки давлат иқтисодий делегациялари ўртасида самарали музокаралар олиб борилди.

Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир-абдуллоҳиён юқори мартабали сиёсий-парламент ва иқтисодий делегация бошчилигида чоршанба куни кечқурун Покистон ташқи ишлар вазири Билавол Бҳутто Зардорий таклифига биноан уч кунлик расмий ташриф билан Исломободга етиб борди.

Эрон-Покистон муносабатлари Покистон мустақиллигининг узоқ тарихига эга ва сўнгги йилларда Теҳрон-Исломобод муносабатлари турли соҳаларда ўсиб бормоқда.

Покистон, Эроннинг қўшни давлатларидан бири сифатида, 900 километрдан ортиқ қуруқлик чегарасига эга, Ироқдан кейин Эрон билан энг узун умумий чегарага эга.

Ёрлиқ