Эрон президенти: Эрон Ислом Республикаси кучларининг минтақада мавжудлиги хавфсизлик омили ҳисобланади
(last modified Wed, 09 Aug 2023 12:54:36 GMT )
август 09, 2023 17:54 Asia/Tashkent
  • Эрон президенти: Эрон Ислом Республикаси кучларининг минтақада мавжудлиги хавфсизлик омили ҳисобланади
    Эрон президенти: Эрон Ислом Республикаси кучларининг минтақада мавжудлиги хавфсизлик омили ҳисобланади

Эрон президенти ўз сўзларида Эрон Ислом респулликаси ҳарбийларининг минтақанинг барча жойида мавжудлиги хавфсизлик омилидир деб таъкидлади.

Бугун Эрон Ислом республикаси президенти Сайид Иброҳим Раисий  раҳбарлар саммити залида ҳарам ва зиёратгоҳ шаҳидларини улуғлаш маросимида сўзлаган нутқида  шаҳидлар ўз давраснинг зиёлилари эканини кўрсатдилар чунки улар жамият эҳтиёжларини аниқлаб ўз ролини ўйнаш учун таваккал қилишга тайёр эдилар деб изоҳлади.

Иброҳим Раисий сўзларининг бошқа қисмида шаҳид Ҳож Қосим Сулаймонийнинг хотираси ва исмига ҳам тўхталиб, бугун шаҳид Сулаймонийнинг қони душман учун унинг ўзидан ҳам хавфлироқ бўлган. Бу олийжаноб шаҳиднинг номи, хотираси, йўли ва ғоялари эса жамиятда инсониятни яратмоқда деб қўшимча қилди.

Эрон президенти шунингдек шаҳидлар даъвати адолатга интилиш, исломий қадриятларни қўриқлаш, валий фақиҳга итоат қилиш, хавфсизлик, тинчлик , тараққиёт ва Аллоҳ йўлида туришдир деб аниқлик киритди.

ИШИД террорчи гуруҳи ислом оламида танртибсизликни қидирди ва улар қон тўкиш ва уйларни вайрон қилиш учун келдилар аммо шаҳидлар олдида мағлуб бўлди деб айтди Иброҳим Раисий.