Эрон Карбалода содир этилган террорчилик портлашни кескин қоралади
Эрон ислом жумҳурияти ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби бугун чоршанба куни Карбалода содир этилган террорчилик портлашни кескин қоралади
Эрон ислом жумҳурияти ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби бугун чоршанба куни Карбалода содир этилган террорчилик портлашни кескин қоралади. Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот идораси тарқатган хабарга кўра, мазкур вазирлик матбуот котиби Баҳром Қосемий ўз чиқишида, бугун Ироқнинг Карбало вилоятидаги Айнут Тэмр минтақасида амалга оширилган террорчилик ҳаракатларини, террорчилар ва уларнинг хомийларининг ваҳшийликларининг яна бир нишонаси деб атади. Баҳром Қосемий Ироқ халқ ва давлатига ҳамдардлик билдириш билан шундай таъкидлаб ўтдики, шундай муқаддас кунларда Имом Ҳусайн (а)ни зиёрат қилиш учун миллионлар одамлар Карбалога сафар қилаётган пайтда, такфирчи террорчилар ўз тарихларида ва минтақада амалга оширган шармандали ва ваҳшиёна ишларига яна бир бор жирканч ишни содир этиб, бегуноҳ одамларга ҳужум қилишди. Эрон ташқи ишлар вазири матбуот котибига кўра, Эрон ислом жумҳурияти Ироқ давлати ва халқининг ёнида туриб қатъият билан уларнинг терроризм балосига қарши курашларини ҳимоя қилишда давом этади. Бугун Карбалойи Муаалода содир этилган портлаш оқибатида Ироқнинг бир нечта фуқаролари жумладан бир қанча аёллар ва гўдаклар ҳаётдан кўз юмди.