август 10, 2023 17:41 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ раҳбари: Эрон ва Жанубий Африка ўртасида алоқаларни кенгайтириш учун турли имкониятлар мавжуд
    Эрон ТИВ раҳбари: Эрон ва Жанубий Африка ўртасида алоқаларни кенгайтириш учун турли имкониятлар мавжуд

Эрон ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён ўз сўзларида АҚШнинг Эрон Ислом республикасига қарши бир томонлама ва ноқонуний санкцияларига қарамасдан халқаро ҳуқуқ доирасида Эрон ва Жанубий Африканинг алоқаларини кенгайтириш учун ҳар доим турли имкониятлар мавжуд деб изоҳлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон ва Жанубий Африка ҳамкорлик комиссиясининг 15-йиғилишида қатнашиш мақсадида Преторияга сафар қилган Эрон ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён Жанубий Африка ташқи ишлар вазири Налди Пандор билан бўлиб ўтган қўшма йиғилишида Эрон Ислом республикаси ҳукумати Жанубий Арфика республикаси билан турли соҳаларда хусусан илм-фан ва технология тармоқларида тўлиқ ҳамкорлик қилишга энергетика ва ҳоказо соҳаларида алоқаларни кенгайтиришга тайёр деб эълон қилди.

Абдуллоҳиён шунингдек Эрон ва Жанубий Африка қўшма комиссияси йиғилишида икки давлат ҳукуматлари ва хусусий сектор, вазирлик, ташкилот ва муассасалари қўшма делегациялари икки кун давомида муҳим ва самарали музокаралар олиб боргани ва бу музокаралар икки давлатнинг янги келишувлари ва ҳамкорлик йўл харитасининг бир қисми сифатида кўрилаётганини маълум қилди.

Жанубий Африка ТИВ  раҳбари Налди Пандор ҳам бу йиғилишда Эрон ТИВ раҳбари билан икки томонлама, минтақавий ва глобал муаммолар ҳақида жуда яхши ва батафсил суҳбат ўтказилгани ва икки давлат халқаро масалаларда муштарак позицияга эга бўлганини таъкидлади.

У сўзларининг бошқа қисмида Эрон ва Жанубий Африканинг жанубнинг муҳим аъзолари қўшилмаслик ҳаракатнинг аъзолари эканлигини таъкидлаб икки давлатнинг мақмади дунё тинчлигини рағбатлаштириш ва яратиш эканлигини қўшимча қилди.

Жанубий Африка ТИВ раҳбари бу мамлакат ва Эрон Ислом республикаси кўп томонламликни қўллаб-қувватлайди ва БМТнинг кўп томонлама институт сифатидаги ролини юқори баҳолайди деб айтди.

Ёрлиқ