Эрон ТИВ раҳбари Жанубий Африкага жўнаб кетди
Эрон Ислом республикаси ташқи ишлар вазири Амир Абдуллоҳиён юқори мартабали делегация бошчилигида Жанубий Африкага сафар қилди.
Эрон Ислом республикаси дунё мамлакатлари билан констурктив ҳамкорлик доирасида Европа давлатларига фақат бир томонлама қарашга эга эмас ва Африка ва Осиё қитъалари билан ҳамкорликни алоҳида таъкидлаб келмоқда.
Африка қитъасининг кенг бозори, Эронда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сотиш учун мос майдон бўлиб бундай вазятда Эрон ташқи сиёсатида Қора қитъа алоҳида ўрин тутади.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом республикаси ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён Эрон ва Жанубий Африка ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича қўшма комиссиянинг 15-йиғилишида қатнашиш учун делегация бошчилигида бу мамлакатга жўнаб кетди.
Эрон Ислом республикаси ва Жанубий Африка қўшма комиссиясининг 15-йиғилиши эртага Преторияда Эрон ТИВ раҳбари иштирокида ўтказилади.