Амир Абдуллоҳиён Япония Бош вазири билан учрашди
Эрон ташқи ишлар вазири ва Япония бош вазири Токиода учрашиб, муҳокама қилди.
Эрон Телерадиокомпаниясининг Ўзбек сайтининг хабар беришича, Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир-абдуллоҳиён ва Япония бош вазири Фумио Кисида учрашувда турли масалалар юзасидан фикр алмашган.
Ушбу учрашувдан олдин Ҳусайн Амир-абдоллаҳиён Япония ташқи ишлар вазири Ёшимаса Хаяши ва Соғлиқни сақлаш, меҳнат ва ижтимоий таъминот вазири Кацунобу Като билан учрашди ва икки томонлама муносабатларнинг сўнгги ҳолати, минтақавий муаммолар ва халқаро ўзгаришларни муҳокама қилди.
Эслатиб ўтамиз, Эрон ташқи ишлар вазирининг Токиога ташрифи 1945-йилда Америка Қўшма Штатлари томонидан Хиросима ва Нагасаки шаҳарларига атом бомбаси ташланганининг йиллигига тўғри келади ва бу икки шаҳарда катта инсоният фалокатига олиб келган.