август 11, 2023 14:25 Asia/Tashkent

Эрон ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён кеча Жанубий Африкага тарирфининг сўнгги кунида бу мамлакат президенти билан учрашиб мулоқот қилди.

Эрон пресс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Эрон ва Жанубий Африка ўртасидаги иқтисодий ҳамкорилк  бўйича қўшма комиссиясининг 15-йиғилишида қатнашиш учун биринчи расмий икки томонлама ташриф билан делегация раиси сифатида Преторияга борган Эрон Ислом Республикаси ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён кеча Жанубий Африка президенти Кирил Рамафоса билан учрашди.

Эрон ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён кеча шунингдек Жанубий Африка ТИВ раҳбари билан ҳам учрашиб мулоқот қилганди.

Шунингдек Эрон Ислом Республикаси ва Жанубий Арфика ТИВ раҳбарлари йиғилиши ортидан икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик бўйича қўшма комиссиясининг 15-йиғилиши ўтказилди ва бу йиғилиш баёноти Амир Абдуллоҳиён ва унинг Жанубий африкалик касбдоши Пандро томонидан имзоланди.

Жанубий Африканинг Преторияч шаҳрида ўтказилган Эрон ва Жанубий Арфика қўшма комиссиясининг 15 -сессиясида икки томонлама иқтисодий, савдо ва сармоявий, сиёсий, ижтимоий ва маданий қўмиталар 26 та ҳужжатни кўриб чиқди ва катта эҳтимол билан Эрон Ислом Республикаси президенти Сайид Иброҳим Раисийнинг Жанубий Африкага бўлажак сафари чоғида бу ҳужжатлар имзоланади.

Эрон Ислом республикаси дунё мамлакатлари билан констурктив ҳамкорлик доирасида Европа давлатларига фақат бир томонлама қарашга эга эмас ва Африка ва Осиё қитъалари билан ҳамкорликни алоҳида таъкидлаб келмоқда.

Африка қитъасининг кенг бозори, Эронда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сотиш учун мос майдон бўлиб бундай вазятда Эрон ташқи сиёсатида Қора қитъа алоҳида ўрин тутади.

Ёрлиқ