август 12, 2023 17:39 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ раҳбари: музокара ва дипломатия йўли ҳеч қачон тарк қилингани йўқ
    Эрон ТИВ раҳбари: музокара ва дипломатия йўли ҳеч қачон тарк қилингани йўқ

Эрон Ислом Республикаси ТИВ раҳбари ноқонуний санкцияларни зарарсизлантириш жараёнини давом эттириш билан бир қаторда музокара ва дипломатия йўли ҳея қачон тарк қилинмаган ва якуний натижаларга эришиш ва Эрон фуқароларини тўлиқ рўёбга чиқаришга қаратилган саъй-ҳаракатлар давом этмоқда деб айтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича бугун Эрон ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён Твиттер саҳифасида Эрондаги 13-ҳукумат ишининг бошиданоқ буюк Эрон халқининг миллий мнфаатлари ва ҳуқуқларини максимал даражада қўлга киритиш учун динамик дипломатияга эътибор қаратилди дея изоҳлади.

Амир Абдуллоҳиён ўз сўзларида ноқонуний санкцияларни зарарсизлантириш жараёнини давом эттириш билан бир қаторда, музокара ва дипломатия йўли ҳеч қачон тарк қилинмаган ва якуний натижаларга эришиш ва Эрон ҳуқуқларини тўлиқ рўёбга чиқаришга қаратилган саъй-ҳаракатлар давом этмоқда деб қўшимча қилди.

Эрон ТИВ-и 2023-йил 10-август куни, берган ўз баёнотида, бир неча йилдан бери АҚШ томонидан Жанубий Кореяда  Эрон республикасининг  ноқонуний равишда мусодара қилинган активларидан миллиардлаб долларларни озод қилиш жараёни бошланганини тасдиқлаб,   озод этилан ресурслар ва молиявий активлардан фойдаланиш усули Эрон Ислом Республикаси ихтиёрида ва бу активлар ваколатли органлар томонидан белгилланадиган мамлакатнинг турли эҳтиёжлари учун сарфланади деб айтилган.

Ёрлиқ