август 12, 2023 20:24 Asia/Tashkent
  • Эрон Марказий банки раиси: Жанубий Кореяда Эроннинг блокланган барча валюта манбалари озод қилинди
    Эрон Марказий банки раиси: Жанубий Кореяда Эроннинг блокланган барча валюта манбалари озод қилинди

Эрон Ислом Республикаси Марказий банки раиси Эроннинг барча валюта ресурслари Жанубий Кореяда озод этилганини таъкидлаб, бу манбалар санкциясиз товарларни сотиб олиш учун банк тўловлари сифатида ишлатилади деб айтди.

Эрон ТИВ-и 2023-йил 10-август куни, берган ўз баёнотида, бир неча йилдан бери АҚШ томонидан Жанубий Кореяда  Эрон республикасининг  ноқонуний равишда мусодара қилинган активларидан миллиардлаб долларларни озод қилиш жараёни бошланганини тасдиқлаб,   озод этилан ресурслар ва молиявий активлардан фойдаланиш усули Эрон Ислом Республикаси ихтиёрида ва бу активлар ваколатли органлар томонидан белгилланадиган мамлакатнинг турли эҳтиёжлари учун сарфланади деб айтилган.

Эроннинг ИСНО ахборот агентлигига кўра, Эрон Ислом Респуликаси Марказий банки раиси Муҳаммадризо Фарзин твит орқали валюта дипломатияси жамоасини Жанубий Кореяда мусодара қилинган валюта ресурсларини озод этишдаги мувафақияти билан табриклаб шубсҳасиз олинган нарсалар мавжуд таҳлилдан ташқарида ва албатта ба жараён давом этади деб изоҳлади .

Хабарга биноан, Эроннинг валюта ресурслари тез орада яна бир қанча мамлакатларда ҳам мавжуд бўлади ва унинг янгиликлари ва таъсири бозор ва савдо биржаларида намоён бўлади.

Ёрлиқ