май 07, 2024 16:09 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ раҳбари: Эрон ва МАГАТЭ ўртасидаги ҳамкорлик АҚШнинг нобарқарор ҳатти-ҳаракатларидан тасъир олмаслиги керак
    Эрон ТИВ раҳбари: Эрон ва МАГАТЭ ўртасидаги ҳамкорлик АҚШнинг нобарқарор ҳатти-ҳаракатларидан тасъир олмаслиги керак

Эрон ТИВ раҳбари АҚШнинг Эроннинг тинч ядровий дастури бўйича ўтмишдаги келишлувларига нисбатан ёмон ниятини эслатиб, Эрон ва Халқаро Атом энеригяси агентлиги ўртасидаги ҳамкорлик АҚШнинг беқарор ва қарма-қарши ёндашуви ва ҳатти-ҳаракатларидан таъсирланмаслиги керак деб айтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом Республикаси ТИВ раҳбари  Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён  Теҳронга келган МАГАТЭ Бош директори Рафаэл Гросси билан учрашганида бу агентлик бош директорининг холис ва профессиоал позициялари  Эрон ва ушбу халқаро ташкилот ўртасидаги ҳамкорликда самарали ёрдам беришдан ташқари минтақда барқарор хавфсизлик ва барқарорликни қайтаришга самаралидир деб маълум қилди.

Эрон ТИВ раҳбари сионистик режим  ҳукумат етакчиларининг атом бомбадан фойдаланишга оид айрим таҳдидларини минтақавий ва халқаро тинчлик ва хавфсизликка очиқ таҳдид эканлигига ишора қилиб,  ядро қуроли арсеналига эга  режим етакчиларининг бундай хавфли баёнотлари қаршисиида  МАГАТЭнинг жуда муҳим ва жиддий  позициясини таъкидлади.

Амир Абдуллоҳиён  МАГАТЭ нинг позицияси ва роли муҳимлигига тўхталиб, Эроннинг Халқаро атом энергияси агентлиги билан ҳамкорлиги  тўғри йўнашлишда давом этиши ва шу билан бирга ,бу ҳамкорлик учун очиқлик борлигини ҳис қилиш керак де изоҳлади.

МАГАТЭ Бош директориҳам Эронга сафаридан мамнунлигини билдириб, минтақада барқарор тинчлик ва хавфсизликни ўрнатишда Эрон Ислом Республикасининг муҳим роли ва  позицияси бу борада Агентлик билан ишончли ҳамкорликни тан олиши ва мустаҳкаммлашда Теҳроннинг ёндашувини баҳолади.

Эрон Ислом респубилкаси ва Халқаро Атом энергияси ўртасидаши ҳамкорлик жараёни кучайиши ҳар қандай баҳона билан минтақада зиддият, кескинлик ва  қарама-қаршиликни кучайтиришга интилаётан томонларнинг муваффақиятсизликка учрашига олиь  келади деб қўшимча қилди Рафаэл Гросси.

Теҳронга қилган олдинги  муваффақиятли сафари  ва Эрон билан келишувга эришгани ҳақида гапирган МАГАТЭ Бош директори, томонлар ҳамкорлигини мустаҳкамлаш мақсадида ушбу сафарда яхши келишувларга эришишига умид билдирди.

Ёрлиқ