август 13, 2023 19:13 Asia/Tashkent
  • Саудия Арабистонининг муқаддас Машҳаддаги консуллиги фаолияти бошланди
    Саудия Арабистонининг муқаддас Машҳаддаги консуллиги фаолияти бошланди

Эрон Ташқи ишлар вазирлигининг Хуросон Разавийдаги (Ерон шимоли-шарқидаги) ваколатхонаси раҳбари шундай деди: Саудия Арабистонининг муқаддас Машҳаддаги консуллиги ушбу шаҳардаги меҳмонхоналардан бирида расман ўз фаолиятини бошлади.

Муҳаммед Беҳешти Монфард, Эрон Ташқи ишлар вазирлигининг Хуросондаги раҳбари Разавий якшанба куни ИРНА агентлигига берган интервюсида шундай деди:Саудия Арабистонининг Машҳаддаги консуллиги Эрон Ташқи ишлар вазирлигининг Машҳаддаги ваколатхонасига расмий нота юбориб, кеча, шанба кунидан бошлаб ушбу шаҳардаги меҳмонхоналардан бирида вақтинчалик манзил сифатида ўзининг расмий фаолиятини эьлон қилди.

Эрон ва Саудия Арабистони, Ироқ ва Уммон мезбонлик қилган икки йиллик музокаралар ва мулоқотлардан сўнг, 2023-йил 10-март куни ва Пекинда икки давлат миллий хавфсизлик муассасалари расмийлари ўртасидаги бир неча кунлик учрашув ва музокаралардан сўнг, нашр билан Теҳрон ва Ар-Риёд ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш бўйича келишув баёноти ҳақида маьлум қилишди

Икки давлат 2016-йилдан буён дипломатик муносабатларни узган эди.

Ёрлиқ