Раисий Шоҳчероғ (с.а.в.) террористик жиноятига алоқадор омилларни тезкор аниқлашга урғу берди
Эрон президенти Саййид Иброҳим Раисий Муқаддас Шоҳчороғ (а.с.) зиёратгоҳида содир этилган терактдан сўнг, ички ишлар вазири ва Форс вилояти губернатори билан телефон орқали мулоқотда ушбу жиноятнинг барча айбдорларини аниқлаш ва жазолашга урғу берди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Сайййид Иброҳим Раисий якшанба оқшомида бўлиб ўтган телефон суҳбатида ички ишлар вазирига ушбу масаланинг хавфсизлик томонларини қатьият ва зудлик билан ўрганиб, натижасини хабар қилишни топширди.
Раисий, шунингдек, ушбу террор ҳодисасида шаҳид бўлган кишининг оила аьзоларига ҳамдардлик билдирди ва Форс вилояти губернаторидан жароҳатланганларнинг даволаниши учун барча зарур тиббий муассасалардан фойдаланишни таьминлашни сўради.
Якшанба оқшомида Ҳазрати Шоҳчероғ Боб ал-Маҳдий зиёратгоҳи эшигидан қуролланган террорчи зиёратгоҳга киришга уринган, бироқ зиёратгоҳ хавфсизлик кучлари томонидан қаршиликка учраган.
Шундан сўнг, бу террористлар кираверишдаги одамларга қарата ўқ узишади. Террорчилардан бири қўлга олинган, иккинчиси эса ҳозирча қочиб кетган.
Ушбу теракт учун жавобгарликни ИШИД террорчилик гуруҳи ўз зиммасига олди.
Теракт оқибатида ҳозиргача бир киши шаҳид бўлди ва саккиз кишижароҳатланди ва уларнинг барчаси тиббий марказларга ётқизилиб, даволанмоқда.
Шоҳчероғ (а.с.) зиёратгоҳи 2022-йил 26-октабр куни ИШИД томонидан ҳужумга учраган, бунинг оқибатида 13 киши шаҳид бўлган, 20 дан ортиқ киши жароҳатланган.