Шероздаги Шоҳчероғ/а/ зиёратгоҳига қилинган террорчилик ҳужумнинг янги тафсилотлари
Эроон Ислом республикасининг Форс вилояти судяси Шероз шаҳридаги Ҳазрат Аҳмад бин Мусо /а/ зиёратгоҳига қилинган ҳужумнинг асосий омили Тожикистон фуқароси эканлигини хабар қилди.
Эслатиб ўтамиз кеча -13-август такфирчи террорчи гуруҳ аъзоси ўқотар қурол билан Эрон жанубидаги Форс вилоятининг маркази Шероз шаҳридаги Ҳазрат Аҳмад бин Мусо/а/ нинг муқаддас зиёратгоҳига бостириб кирди ва кириш жойдан зиёратчилар ва хизматкорларга қарата ўқ отишни бошлади. Бу террорчилик ҳужум оқибатида ҳозиргача бир киши шаҳид бўлиб 8 нафар жароҳатланган.
Полиция ва хавфсизлик кучларнинг ўз вақтида етиб келиши билан ушбу террорчилик ҳодисани содир этган шахс қўлга олинди.
Эрон пресс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Форс вилояти Адлия идорасининг бошлиғи ҳужжатулислом валмуслимин Сайид Козим Мўсавий Шоҳчероғ-Ҳазрат Аҳмад бин Мўсо /а/нинг муқаддас зиёратгоҳига ҳужум қилган асосий террорчининг ҳақида гапириб, дастлабки терговда бу шахс ўзини Тожикистон фуқароси Раҳматуллоҳ Наврўзов деб таништирди деб эълон қилди.
Эроннинг Форс вилояти адлия раисининг сўзларига биноан, хавфсизлик кучларнинг саъй-ҳаракатлари натижасида Шоҳчероғ зиёратгоҳидаги террорчилик ҳодисага алоқадорликда гумон қилинган яна 8 киши ҳибсга олинган.
Эроннинг Форс провинцияси губернатори ҳам ҳибсга олинганларнинг барчаси хорижий фуқаролар эканлиги ҳамда террорчиларнинг хавфсиз уйи ҳам аниқланганини таъкидлади.