август 15, 2023 12:39 Asia/Tashkent

Эрон Ислом республикаси Мудофаа вазирлиги Россия мудофаа кўргазмасида энг сўнгги ютуқлар, айниқса Сайёд тактик ҳаво мудофаа тизими ва бошқа ракета ва дрон системалари намойишга қўйилганини маълум қилди.

Россия Федерациясининг " Армия форуми" халқаро ҳарбий ва мудофаа кўргазмаси 14-август бошланди ва Россия ва бошқа мамлакатлардан келган ишчирокичларга тақдим этилганди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон ислом республикаси мудофаа ва қуролли кучлари вазирлиги ҳарбий ва мудофаа кўргазмасида турли ҳарбий соҳалардаги сўнгги ютуқларини тақдим этиб иштирок этмоқда.

Мудофаа ва хавфсизлик соҳасида бир қанча халқаро тадбирларда қатнашиш мақсадида Москва шаҳрига борган Эрон Мудофаа вазирлиги Бош штаб бошлиғи генерал Азиз Носирзода Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу билан биргаликда Москва армияси форуми ҳарбий кўргазмасида Эрон Ислом республикаси павильонига ҳам ташриф буюрди.

Эрон Ислом Республикаси павильони ва стендида намойиш этилган жиҳозлар орасида Балабан бошқариладиган бомба, Қоим бомбаси, Садид, Алмос ва Тўфон ракеталари  намойиш этилди.

86 километр масофага учадиган Абобил ракетаси, Эроннинг Россия мудофаа кўргазмасида илк бор намойиш этилган бошқа ракеталардан ҳисобланади.

Абобил эса ер-ер классдаги баллистик ракета бўлиб оптик қидирувчи билан жиҳозланган ҳолда денгиз нишонларига қраши ишлатилиши мумкин.

Шунингдек, Муҳожир-6, Карор ва Ораш 2, Шоҳид 129 дронлари, Сабо 248 вертолёти ва Ёсин ўқув самолёти каби учоқларнинг нусхалари ҳам Москва ҳарбий кўргазмасида намойиш этилди.

Эрон Ислом республикаси биринчи марта хорижий кўргазмада намойиш этадиган жиҳозлардан бири Сайёд тактик ҳаво мудофаа тизимининг нусхасидир.

Ёрлиқ