август 19, 2023 17:14 Asia/Tashkent
  • Генерал Боқирий: Эрон армияси ва  Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси минтақа ва дунёдаги энг кучли кучлар қаторига киради
    Генерал Боқирий: Эрон армияси ва  Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси минтақа ва дунёдаги энг кучли кучлар қаторига киради

Эрон Ислом Республикаси Қуролли Кучлари Бош штаб бошлиғи таькидлади:Эрон армияси ва Ислом инқилоби қўриқчиларининг ҳамкорлиги ва синергияси уни минтақа ва дунёнинг юқори кучлари қаторига қўйди.

Бугун (шанба) Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси қўмондонлари ва расмийларининг 24-йиғилиши бўлиб ўтди.

Сардор генерал Посдор Муҳаммад Боқирий Қуролли Кучлар Бош штаби бошлиғи ушбу йиғинда шундай деди:Қаршилик жабҳасини қўллаб-қувватлаш ва кучайтиришни давом эттириш, Ироқ ва Сурияда ИШИДга қарши курашни давом эттириш, Ислом инқилоби қўриқчилари корпусини дунёдаги энг йирик аксилтеррор ташкилот деб эьлон қилиш олий қўмондонлик баёнотларида зикр этилган ўтган йилги Ислом инқилоби қўриқчиларининг ютуқлари орасидадир.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилиишча, Генерал Боқирий қўшимча қилди:Ракета, учувчисиз учиш, қуруқлик ва мудофаа каби турли соҳаларда мудофаа қобилиятини сезиларли даражада яхшилаш, муваффақиятли машқларни ўтказиш, жумладан, Эроннинг учта оролидаги яқинда ўтказилган машғулотлар, глобал такаббурлик ва қароқчиликка қарши туриш, денгизда тўсиқ яратиш кабилар Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг бошқа ҳаракатлари қаторига киради.

Қуролли Кучлар Бош штаби бошлиғи; Глобал такаббурликка қарши курашда Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси муҳим роли муҳимлигини ифодалаб, у шундай деди:Бу инқилобий муассаса такаббур режаларни мағлуб этди ва Америка босқинчилиги йўлидаги энг муҳим тўсиқ Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси кучларидир.

Генерал Боқирий шундай деди:Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси глобал такаббурликнинг мутлақ суверенитетига тўсиқдир ва бу Америка ва унинг иттифоқчиларининг Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси билан душманлиги ва босимининг сабабидир.

Ёрлиқ