Эрон Бокуда ўтказиладиган қўшма ҳарбий комиссияда қатнашишга тайёрлигини маълум қилди
(last modified Wed, 23 Aug 2023 10:09:26 GMT )
август 23, 2023 15:09 Asia/Tashkent
  • Эрон Бокуда ўтказиладиган қўшма ҳарбий комиссияда қатнашишга тайёрлигини маълум қилди
    Эрон Бокуда ўтказиладиган қўшма ҳарбий комиссияда қатнашишга тайёрлигини маълум қилди

Эрон Ислом Республикаси қуролли кучлари бош штаби бошлиғи Эрон қуроликучларини Боку шаҳидаги қўшма ҳарбий коммиссияда иштирок этишга тўлиқ тайёрлигини таъкидлаб, икки томонлама мудофаа ҳарбий ҳамкорликни янада кенгайтиришга урғу берди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича Эрон Қуролли Кучлари бош штаби бошлиғи генерал Муҳаммад Боқирий Озарбойжон республикаси мудофаа вазири Зокир Ҳасанов билан телефон орқали суҳбатида икки давлат қуролли кучлари ўртасида ўтмишда эришилган муҳим ва қимматли келишувларга тўхталиб барча соҳаларда икки давлат қуролли кучлари ўртасидаги ҳамкорлик алоқа ва ўзаро муносабатлар тобора изчил ривожланиб бормоқда деб  баён этди.

Генерал Муҳаммад Боқирий шунингдек Эрон қуролли кучлари икки давлат ўртасидаги дўстлик ва биродарликни мустаҳкамлаш омилига айланиши мумкин де ҳисоблайдигани маълум қилди.

У сўзларининг бошқа қисмида умумий чегараларда хавфсизлик ва тинчлик ўрнатиш қўшни давлатлар ўртасидаги бирдамлик ва ҳамжиҳатлик билан мумкин бўлиб минтақада хорижликларнинг мавжудлигини кескинлик ва низоратни келтириб чиқириши яққол маълум бўлганига ойдинлик киртди.

Эрон ва Озарбойжон республикасининг ушбу юқори мартабали ҳарбий қўмонлнлари ўртасидаги телефон суҳбатида Зокир Ҳасанов бу мамлакат қуроли кучларини икки томонлама ҳарбий ва мудофаа соҳасидаги ҳамкорлик даражасини оширишга тўлиқ тайёрлилини маълум қилиб Озарбойжон республикаси Эронни доимо дўст ва яқин давлат сифатида билади ва барча соҳаларда ҳарбий ҳамкорликни олқишлайди деб эълон қилди.

Зокир Ҳасанов Озарбойжон республикаси яқин келажакда Бокудаги Қўшма ҳарбий комиссияда Эрон делегацияси учун яхши мезбон бўлишини истайтганини қўшимча қилди.

Телефон орқали бу суҳбат сўнгида Озарбойжон республикаси мудофаа вазири Зокир Ҳасанов  Эрон Ислом Республикаси Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи генерал Муҳкаммад Боқирийни бу мамлакатга ташриф буюриршга таклиф қилди.

Ёрлиқ