Терроризмга қарши курашда Эрон ва Россия ҳамкорлиги кенгайтирилади
Эрон Ислом Республикаси қуруқликдаги қўшинлари қўмондони Россияга сафари ва бу мамлакат қуруқликдаги қўшинлари қўмондони билан суҳбатни конструктив ва фойдали деб атади.
Москвага уч кунлик сафари якунида генерал Кёмарс Ҳейдари Иранпресснинг Эрон ва Россия ўртасидаги мудофаа ва ҳарбий соҳадаги ҳамкорлиги муҳимлиги ҳақидаги саволига жавобан шундай деди:Икки давлат терроризмга қарши кураш соҳасида яхши тажрибага эга ва бу тажрибаларни дунёга тақдим эта олади.
Эрон армияси қуруқликдаги қўшинлари қўмондони турли кўринишдаги терроризм глобал таҳдид эканини таькидлади.Теҳрон ва Москва терроризмга қарши курашда ҳамкорликни кенгайтиришга қарор қилди.
Генарал Ҳайдарийнинг айтишича, Эрон Ислом Республикаси терроризмга қарши жиддий курашмоқда.
Эрон армияси қуруқликдаги қўшинлари қўмондони ҳам Россияга сафарни ўз вақтида ва самарали деб ҳисоблаб, таькидлади:Россия армияси қуруқликдаги қўшинлари қўмондони генерал-лейтенант Олег Саликов билан маслаҳатлашган ҳолда яхши келишувларга эришилди.
Бригада генерали Амир Ҳайдарий Россия офицерлар университети, Ҳарбий технологиялар маркази, ўқув марказлари, чегара назорати ускуналари маркази ва Россия мудофаа техникасини ишлаб чиқариш марказига ташрифи ҳақида шундай деди:Эронлик мутахассисларнинг моҳир қўллари билан бу ютуқларга мисоллар келтирилди.