Эрон жануби-шарқида “Жайш-аз-Зулм” террорчилик гуруҳининг аьзолари қўлга олинди
Эрон жануби-шарқидаги Систон ва Балужистон полицияси қўмондони Эроншаҳр шаҳрида “Жайш-аз-Зулм” террорчилик гуруҳи аьзолари қўлга олинганини маьлум қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича, Эроннинг Систон ва Балучистон полицияси қўмондони, бригада генерали Дўст Али Жалилиён шундай деди:Эроншаҳр шаҳри полицияси ходимлари разведка мониторинги чоғида шаҳарда террорчилик гуруҳи аьзоларининг ҳаракатланиши ҳақида хабар топди.
Сардор Жалилиён қўшимча қилди:Аьзолари “Жайш аз-Зулм” гуруҳидан бўлган бу уч кишилик террор гуруҳи Эроншаҳр шаҳри ҳамда Систон ва Балужистон вилоятида хавфсизликка қарши чоралар ва террорчилик амалиётларини ўтказишни мақсад қилган бўлиб, уларнинг тўлиқ шахси аниқланганидан сўнг ва ҳар қандай саботаждан олдин улар техник ва мураккаб операция давомида Эрон полицияси ходимлари томонидан ҳибсга олинди.
Эроннинг Систан ва Балучистон полицияси бошлиғи таъкидлади:Ислом республикаси душманлари билишлари керакки, ижтимоий таьминот Эрон полициясининг қизил чизиғи бўлиб, ким жамият миқёсида ижтимоий нохушликка сабаб бўлса, полиция у билан қонун асосида қатьий иш олиб боради.
Ислом инқилоби ғалаба қозонганидан кейин Америка, сионистик режим ва уларнинг минтақавий иттифоқчилари томонидан Эрон Ислом Республикасини бузиш ва унга қарши туриш учун турли фаолиятлар амалга оширилди.
Сўнгги йилларда Америка санкцияларининг максимал босимининг муваффақияцизлиги билан; Эронга қарши максимал хавфсизлик босими шаклланди; Бу ҳаракатларда Исроил, Америка ва Англия ўртасида кенг ҳамкорлик мавжуд.