август 26, 2023 18:55 Asia/Tashkent
  • Россия федерациясининг контейнер поезди Эрондан ўтиб Саудия Арабистонига йўл олди
    Россия федерациясининг контейнер поезди Эрондан ўтиб Саудия Арабистонига йўл олди

Россиянинг илк контейнер поезди Эрон Ислом Республикасининг Инчебрун темир йўл чегарасидан Саудия Арабистонига йўл олди.

Инчебрун Эроннинг Гулистон вилоятидаги ягона қуруқлик ва темир йўл божхона идораси бўлиб Эрон ва Туркманистон чегарасида жойлашган.

Сўнгги йилларда Қозоғистон-Туркманистон-Эрон халқаро темир йўлининг ишга туширилишига ва Инчебрун шаҳридан ўтиши билан темир йўл божхона хизматлари ҳам Эроннинг Гулистон вилояти божхона мажмуасининг мунтазам фаолиятига қўшилди.

Эрон Ислом респуликаси божхона бошқармаси бош директори Шаҳриёр Шаҳриёрий  бу поезд 36 та контейнерга эга ва Инчебрунга етиб бориш учун Туркманистоннинг Акияла  ҳудудидаги Фармачева бекатидан Шимол-жануб халқаро транспорт коридори йўналишини танлади деб таъкидлади.

Бу йўналиш етказиб бериш муддатини бир неча кунга қисқартириш имкониятини беради ва Жанубий Урал темир йўл станцияларидан Инчебрун ва Сарахс темир йўл чегараси орқали Бандар Аббосга контейнер поездларини жўнатиш вақтини оширади.

Россиядан Саудия Арабистонга юк жўнатишнинг янги йўналишнинг яна бир афзаллиги шудаки тарифлар пасайтирилса Шимол-Жануб йўлаги орқали товарларни жўнатиш нархи қарйиб икки баробарга камаяди.

Ёрлиқ