Эрон Хавфсизлик вазирлиги яна бир террорчи- сионистик тармоқни тор- мор этди
(last modified Wed, 30 Aug 2023 14:01:53 GMT )
август 30, 2023 19:01 Asia/Tashkent
  • Эрон Хавфсизлик вазирлиги яна бир террорчи- сионистик тармоқни тор- мор этди
    Эрон Хавфсизлик вазирлиги яна бир террорчи- сионистик тармоқни тор- мор этди

Эрон Хавфсизлик вазирлиги мамлакатнинг тўрт вилоятида кенг сионистик- террорчилик тармоқларнинг бошқа унсурларига жиддий зарба берганини маълум қилди.

Эрон тедерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Хафсизлик вазирлиги бу вазирликнинг  24 июл ва 18 август кунлари мамлакатнинг бир қанча вилоятларида кенг кўламли террорчилик-сионистик тармоқни аниқлаши ва 14 нафар террорчини қўлга олиши ва портлашга тайёр бўлган 43 та кучли бомга билан боғлиқ эълонлари ортидан  Ислом Инқилоби соқчилар корпуси, ҳуқуқ-тартибот органлари ва хавфсизлик кучларининг ҳамкорлигида  террористик марказга тегишли  бир нечта қўпорувчилар гуруҳлар мамлакатнинг 4 вилоятида аниқланди ва уларга жиддий зарба етказилди деб баёнот тарқатди.

Баёнотда келтирилишча Хўзистон вилоятида икки нафар тўлиқ қуролланган ва яхши жиҳозланган терорчи, Мозандарон вилоятида бир неча қўпорувчилик амалиётларни тезкор- террорчи элементи ва Кирмоншоҳ вилоятида террорчиларнинг икки нафар тезкор жангариси ҳам қўлга олинди.

Эрон Хавфсизлик вазирилиги ўз баёноти давомида бу амалиётларда бомба ясашга фойдаланилган 382 турдаги қўлбола портловчи қурилма, асбоб ва кимиёвий моддалар билан 65 та тайёр ўт қўйучи бомба топилиб мусодара қилинганини билдирлди.

Эроннинг Систон ва Балучистон вилоятида хавфсизлик кучлари Тафтон шаҳридаги диверсантлар гуруҳининг ҳарбий техника сақланадиган жойига рейд ўтказди ва яқин кунларда ҳужум ва террорчилик амалиётларни ўтказиш учун сақланаётган қурол ва жиҳозларни қўлга олди.