Руҳоний: Теҳрон барча тармоқларда Пекин давлати билан ўзаро ҳамкорликларини чуқурлаштиришни олқишлайди
Эрон ислом жумҳурияти президенти Теҳрон давлати барча соҳаларда жумладан мудофаа соҳасида Пекин билан иккитомонлама ҳамкорликларини кенгайтирилишини олқишлайди деб таъкидлади.
Эрон президентлик идораси маълумотлар сайти хабарига кўра, бугун Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Теҳронда Хитой халқ республикаси мудофаа вазири Чанг Ванг Гуанни қабул қилганида, бошқа мамлакатлар ички ишларида айрим давлатларни аралашиши ва терроризм каби халқаро муаммолар бутун жаҳон миқёсидаги иккита буюк таҳдид ҳисобланади деб қўшимча қилди.
Эрон ислом жумҳуриятининг президенти шунингдек минтақа хавфсизлиги ва осоишталигини ҳимоя қилиш ва сақлаш учун Эроннинг саъй ҳаракталари ҳамда Теҳрон давлатини бор куч қудрати билан терроризмга қарши кураш олиб бораётганини баён этар экан, терроризм дек буюк хавф- хатарга қарши кураш олиб бориш учун икки мамлакат ўзаро ҳамкорликларини янада кучайтириши зарурлигини айтди.
Руҳоний ўз сўзларида Осиё қитъаси, Ҳинд океани минтақаси, Хитой денгизи ва Форс Кўрфази хавфсизилиги бир биридан ажратишни имкони йўқлигини таъкидлаб, ўзаро ҳамкорликлар билан Осиё қитъаси хавфсизлигини ҳимоя қилиш керак. Бугунги кунда ҳам Эрон ислом жумҳурияти халқаро миқёсида хавфисзлик ва осоишталигни сақлаш учун муҳим рол ўйнамоқда деб аниқлик киритди.
Хитой мудофаа вазири Чанг Ван Гуан ҳам минтақада Эроннинг стратегик мавқеиятига ишора қилар экан, икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликларини юксалтиришни таъкидлади. У шунингдек Хитой ҳардоим Эрон ислом жумҳурияти билан яқин позиция ва мавқеиятга эгадир деб қайд этди.