Эрон Покистон ҳукумати ва армиясига ҳамдардлик билдирди
(last modified Fri, 01 Sep 2023 08:00:36 GMT )
сентябр 01, 2023 13:00 Asia/Tashkent
  • Эрон Покистон ҳукумати ва армиясига ҳамдардлик билдирди
    Эрон Покистон ҳукумати ва армиясига ҳамдардлик билдирди

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Покистон ҳарбий кучларига қаратилган террор ҳужумини қоралади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича, Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Носир Каньоний Покистон ҳукумати ва армияси ҳамда қурбонларнинг оила аьзоларига ҳамдардлик билдириб, ушбу террорчилик ҳужумида жароҳат олганларга Аллоҳдан тезроқ соғайиб кетишини ва соғ-саломат бўлишини сўради. 

Кеча пайшанба куни Покистон хавфсизлик кучларига уюштирилган теракт оқибатида 9 киши ҳалок бўлди ва камида 17 киши яраланди.