сентябр 13, 2023 13:40 Asia/Tashkent
  • Эрон Ислом республикаси мудофаа вазири: минтақада уруш бўлмайди
    Эрон Ислом республикаси мудофаа вазири: минтақада уруш бўлмайди

Эрон Ислом республикаси мудофаа вазири, Озарбойжон республикаси ва Арманистон ўртасидаги кескинликка кўрсатган аксиламалида минтақада уруш бўлмайди деб айтди.

3 йил олдин 2020-йилда  Тоғли Қорабоғ ҳудудида Арманистон ва Озарбойжон Республикаси ўртасида 44 кунлик уруш ортидан икки давлат Россия воситачилигида ўт очишни тўхтатиш бўйича келишув имзолади ва шундан кейин бу ҳудуднинг ирқиси Озарбойжон республикасига берилди. Ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги битим имзоланганига қарамай, икки давлат ўртасидаги  муносабатлада кескинлик ҳамон  ҳукмронлик қилмоқда ва томонлар бир-бирини сулҳни бузганликда қайта -қайта айбламоқда.

Минтақа ОАВ ва ижтимоий тармоқларидаа чоп этилган хабарларга асосан Озарбойжон республикаси армияси кучлари  5 сентябр кунидан бери танк ва артиллерия бўлинмалари жойини ўзгатиришга уринган.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилшича, Эрон мудофаа вазири генерал Муҳаммадризо Оштиёний  бугун ҳукумат ҳайъати йиғилишида журналистлар билан суҳбатда,  Эрон қуролли кучлари бош қароргоҳида ўтказилган сўнгги йиғилиш ва учрашувларига асосланиб Эрон Ислом республикасининг позицияси  аниқ ва минтақа геосиёсатида ҳеч қандай ўзгаришларни қабул қилмайди деб эълон қилди.

Эрон Мудофаа ва қуролли кучларни қўллаб қувватлаш вазири шунингдек Кавказ минтақасидаги воқеалар кучайиши кузатилишига тўхталиб,  бу масалани ўрганиш ҳеч қандай нарса бўлмаслигини кўрсатмоқда деб қўшимча қилди.

Ёрлиқ