сентябр 15, 2023 11:57 Asia/Tashkent
  • Эрон Ташқи ишлар вазирлиги Европа Иттифоқининг Ядровий битим ҳақидаги баёнотига муносабат билдирди

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги Европа Иттифоқининг ушбу Иттифоқ ва уч Европа давлатининг Ядровий битимнинг саккизинчи йилидаги мажбуриятларини бажармаганлиги ҳақидаги баёнотига жавобан баёнот берди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон ташқи ишлар вазирлиги баёнотида шундай дейилади:Эрон Ислом Республикаси Европа Иттифоқи ва 3 та Европа давлатининг Ядровий битимнинг саккизинчи йилида  ўз мажбуриятларини бажармаслик ҳақидаги қарорини ноқонуний ва Ядровий битим ва 2231-резолюция доирасидаги мажбуриятларига зид, ҳамда кескинлик келтириб чиқарадиган ва ёмон ниятли ҳаракат деб ҳисоблайди.

Америка Қўшма Штатларининг ноқонуний равишда чиқиб кетиши ва шафқатсиз санксияларнинг қайта тикланишига жавобан, Эрон Ислом Республикаси Ядровий битимнинг 26 ва 36-моддаларида кўрсатилган ҳуқуқларига мувофиқ компенсация чораларини кўрди ва бу қадамлар ядровий битимдаги мавжуд тартибларга тўлиқ мос келади.

Баёнотда қўшимча қилинади:Эроннинг ядровий ҳаракатларига жавобан Европа Иттифоқи ва уч Европа давлати мажбуриятларини бажармаслик қарори ҳуқуқий мантиқдан бутунлай холи, чунки Эрон европалик томонларга Қўшма Штатларнинг Ядровий битимдан чиқишдаги ноқонуний ҳаракати учун компенсация тўлаш учун бутун бир йил вақт берди, шундан сўнг, у Европа томонларига товон тўлаш имкониятини тақдим этиш ва дипломатия ойнасини сақлаб қолиш учун аста-секин ўзининг компенсацион қадамларини бошлади.

Бу баёнотда айтилишича:Европа Иттифоқи ва Европанинг уч мамлакати ўзларининг ушбу ноқонуний ҳаракатини Эроннинг Америка Қўшма Штатларининг чиқиши ва Европа Иттифоқи ва Европанинг учта давлатининг ҳаракатсизлигига қарши тўлиқ қонуний бўлган ҳаракатларига, жавоб сифатида ҳужжатлаштиргани қабул қилиниши мумкин эмас. Эроннинг хатти-ҳаракатлари ҳуқуқий нуқтаи назардан тўлиқ қонунийдир ва буни европаликларнинг ўзи ҳам тан олган.

Ушбу баёнот таъкидлайди:Европа томонларининг ҳаракати кескинликни бошқариш ва Ядровий битим томонлари ўртасида янада ҳамкорлик қилиш учун қулай муҳит яратиш ҳаракатларига, албатта, салбий таъсир кўрсатади.

Баёнотда таькидланади:Эрон Ислом Республикасининг стандартлари ҳар доим мамлакатларнинг сўзлари эмас, балки ҳаракатлари бўлган. Европа томонларининг бу ҳаракати уларнинг Ядровий битимни жонлантириш учун зарур майдон яратишга уриниш ҳақидаги даъволарига мос келмайди.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги қўшимча қилди:Ҳеч шубҳа йўқки, Эрон Ислом Республикаси ушбу ноқонуний, провокацион ҳаракатга ҳамда Европа Иттифоқи, Франция, Германия ва Англиянинг Ядровий битим ва БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 2231-сонли резолюциясига кўра мажбуриятларини очиқдан-очиқ бузишга ўз ҳуқуқлари доирасида муносиб жавоб беради.

Ушбу баёнотнинг охирида шундай дейилади:Биз Европа томонларини кескинликка олиб келадиган чора-тадбирларни амалга ошириш ва қабул қилишдан огоҳлантирамиз, бу албатта улар ўртасидаги муносабатларни бошқаришни мураккаблаштиради ва ҳамкорлик жараёнига, жумладан, санксияларни бекор қилиш бўйича музокараларга салбий таъсир қилади.

Ёрлиқ