Ҳазрат Имом Ризо/а/ шаҳодат йиллиги куни муносабати билан барчаларингизга тасаллият билдирамиз!
Имом Ризо/а/ шаҳодат топган йиллиги остонасида бутун Эрон ислом жумҳурияти айниқса Эрон шимоли- шарқида жойлашган Муқаддас Машҳад шаҳри, имомат ва вилоят осмонининг 8 -чи қуёшини шаҳид бўлган кунида мотамга чўмган
Бугун шанба ҳижрий -қамарий 1445 -чи йил сафар ойининг 30-чи куни, милодий ҳисоб билан 2023 йил 16 сентябрь, Ислом азиз пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад /с/ нинг невараларидан бири ва дунёдаги шиа мусулмонларнинг 8- чи имоми Ҳазрат Имом Ризо /а/ шаҳид бўлган кунига тўғри келади.
Имом Ризо /а/ ҳижрий -қамарий 148 чи йилда Мадина шаҳрида дунёга келдилар ва ҳижрий қамарий 203 -чи йил сафар ойининг сўнгги кунида шаҳид бўлдилар.
Имом Ризо /а/ ҳаёти ва имомлик қилган давр халқни аҳли байт исмат ва таҳорат хонадонига юз келтириши ҳамда аҳли байт исмат ва таҳорат хонадони эътибори ва таъсирини янада кенгайишининг давраси эди.
Халқни шиаларнинг 8- чи имоми Ҳазрат Ризо /а/га пайравлик қилиши тобора авж олиши ортидан Аббосийлар халифаси Маъмун фитна ва найранг билан ул зотни заҳарлантирди ва Имом Ризо /а/ шаҳид бўлдилар.
Имом Ризо /а/ шаҳодати йиллиги остонасида исломий Эрон халқи ҳусейниялар, масжидлар ва Муқаддас Машҳад шаҳридаги ул зотнинг пок ҳарамлари ҳамда Қум шаҳридаги Ҳазрат Маъсума /с/ ҳарамига бориб азодорлик маросимларини ўтказадилар.
Эрон шарқидаги Хуросони Разавий вилояи ҳокими Яъқубали Назарий ҳам Машҳад шаҳрига кирувчи Имом Ризо/а/ ҳарамлари зиёратчилари сони тахминан 3,5 миллионга етган деб айтди. Имом Ризо /а/ нинг пиёдалар зиёратчилари жамияти матбуот котиби Ҳусейн Ризоий ҳам Ҳазрат Имом Ризо/ шаҳоати йиллигида 191 минг зиёратчи пиёда Машҳадга олиб борувчи йўналишлар бўйлаб бу шаҳарга жойлашши учун ҳарак қилди деб изоҳлади.
Ўзбекистондан ҳам 27 кишидан иборат зиёратчилар карвони Машҳадга келдилар.