Эрон ва Озарбойжон республикаси ТИВ раҳбарлари минтақадаги ўзгаришлар масаласини муҳокама қилди
-
Эрон ва Озарбойжон республикаси ТИВ раҳбарлари минтақадаги ўзгаришлар масаласини муҳокама қилди
Эрон ва Озарбойжон республикаси ТИВ раҳбарлари телефон орқали суҳбатида икки томонлама муносабатлардаги сўнги ўзгаришлар ҳамда минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашдилар.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича, Озарборйжон республикаси ТИВ раҳбари Жайҳун Байрамов ва Эрон Ислом Республикаси ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён бугун телефон орқали суҳбатларида, икки томонлама ва минтақавий масалалар ҳамда минтақадаги мавжуд вазиятни муҳокама қилдилар.
Эрон ва Озарбойжон республикаси ТИВ раҳбарининг бу суҳбатларида икки мамлакат давлат комиссияси раисларининг иқтисодий ҳамкорлик, савдо-сотиқ ва гуманитар соҳалардаги сўнгги учрашуви ҳамда ундан кейинги ҳаракатларига оид масалалар кўриб чиқилди.
Эслатиб ўтамиз 20202 -йилда Тоғли Қорабоғ ҳудудида Арманистон ва Озарбойжон Республикаси ўртасида 44 кун давом этган учруш ортидан икки давлат Россия воситачилигида ўт очишни тўхтатиш бўйича келишув имзолади. Шундан сўнг бу ҳудуднинг бир қисми Озарбойжон Республикасига топширилди.
Оташкесим тўғрисидаги битим имзоланганига қарамай, икик давлат ўртасидаги муносабатларда кескинлик ҳамон ҳукмронлик қилмоқда ва томонлар бир-бирини сулҳни бузганликда қайта-қайта айбламоқда.
Минтақанинг ижтимоий тармоқлари ва ОАВлари тарқатган хабарларга асосан Озарбойжон республикаси армияси 5 сентябрдан буюн танк ва артиллерия бўлинмаларинии жойидан бошқа жойга кўчирган.