сентябр 17, 2023 20:22 Asia/Tashkent
  • Нью-йоркка сафаридан олдин Иброҳим Раисий Ислом Инқилоби олий раҳнамоси қабулида бўлди
    Нью-йоркка сафаридан олдин Иброҳим Раисий Ислом Инқилоби олий раҳнамоси қабулида бўлди

Эрон Ислом республикаси президенти Иброҳим Раисий Нью-йоркка сафаридан олдин Ислом Инқилоби олий раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий қабулида бўлди.

Ислом Инқилоб олий Инқилоби раҳнамоси ахборот девонига таяниб, Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, бугун Эрон Ислом Республикаси президенти ҳужжатул-ислом вал муслимин Сайид Иброҳим Раисий  БМТ Бош Ассамблеясида қатнашиш учун Нью-йоркка сафар қилишидан олдин Ислом Инқилоби муаззмм раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий билан учрашиб мулоқот қилди.

Йиғилишда президен ўзининг саёҳат режаси ҳақида ҳисобот берди ва Ислом Инқилоби олий раҳбари ам президентга зарур тавсиялар бердилар ва унга мувафаққиятлар тиладилар.

Эрон президенти Иброҳим Раисий БМТ Бош Ассамблеясида қатнашиш учун бугун кечқурун Нью-йоркка жўнаб кетганди.

БМТ Бош Ассамблеясида нутқ сўзлаш, айрим давлатлар раҳбарлари билан учрашиш ва бу шаҳарда яашайдиган эронликлар билан мулоқот қилиш Иброҳим Раисий сафари дастурларида жой олган.

 

Ёрлиқ