Эрон Исломий Республикаси президенти Қозоғистон ва Қирғизистон президентлари билан учрашди
Эрон Исломий Республикаси Президенти Саййид Иброҳим Раисий Қозоғистон Президенти Қосим Жўмарт Токаев билан учрашувда икки давлат ўртасидаги келишувларни, хусусан, иқтисодий ва тижорат соҳаларида тўлиқ амалга оширилишини тезлаштиришга урғу берди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Саййид Иброҳим Раисий душанба куни тушдан кейин Бирлашган Миллатлар Ташкилоти штаб-квартирасида Қосим Жўмарт Токаев билан бўлган учрашувда икки давлат президентларининг ўтган йилги яхши учрашувлари ва келишувларига тўхталар экан, битимларни тўлиқ амалга оширишни тезлаштириш, айниқса, иқтисодий ва тижорат соҳаларида саъй-ҳаракатларни алоҳида таъкидлади.
Эрон Президенти икки давлатнинг Каспий денгизи орқали қўшни бўлишини ва Шанхай ташкилотига аъзо бўлишини икки давлат ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш учун қулай платформа деб ҳисоблади ва деди:Эрон билан Қозоғистон ўртасида денгиз ва темир йўл орқали товар айирбошлашни ошириш ҳар икки халқ ва минтақа давлатларининг манфаатларига мос келади ва бу мақсадни амалга оширишни тезлаштириш учун янада самаралироқ қадамлар қўйилиши керак.
Бу учрашувда Қозоғистон президенти икки давлатнинг улкан салоҳиятига ишора қилиб, Эронни Қозоғистон учун стратегик ҳамкор ва яқин дўст деб ҳисоблади. Икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмининг ортиб бораётганини олқишлар экан, у Эроннинг жуда мос транзит имкониятларига ишора қилди ва ўз мамлакати икки давлат ўртасидаги келишувларни амалга оширишни тезлаштиришдан манфаатдор эканини маълум қилди.
Эрон Ислом Республикаси Президенти Саййид Иброҳим Раисий шунингдек. кеча, душанба куни Қирғизистон президенти Садир Жапаров билан учрашувда Эроннинг дўст ва қардош Қирғизистон билан муносабатларни ривожлантириш сиёсатини кўриб чиқди. Раисий икки давлат ўртасидаги муносабатлар ривожига тўсиқ бўлаётган тўсиқларни бартараф этиш учун тезкор чора кўриш муҳимлигини таъкидлаб, Эрон ва Қирғизистон қўшма комиссиясини тузишнинг кечикаётганини ана шу тўсиқлардан бири деб ҳисоблади ва бу комиссияни тезроқ фаоллаштиришни сўради.
Раисий, шунингдек, шафқатсиз санксияларга қарамай, эронлик ёшларнинг ажойиб илмий тараққиётига ишора қилди ва шундай деди:Эрон бу ютуқларни дўст Қирғизистон билан баҳам кўришга тайёр.
Қирғизистон президенти Садир Жапаров ҳам Эронни Шанхай ташкилотига тўлақонли аъзо бўлгани билан табриклаб, ушбу ташкилотга аъзо бўлиш ва ҳамкорликни кучайтиришни икки давлат ва минтақа учун манфаатли деб ҳисоблади. Икки давлат муносабатларини ривожлантириш учун жуда яхши имкониятларга эга эканлигини таъкидлаган Қирғизистон Президенти Теҳрон ва Бишкек ўртасидаги иқтисодий ва савдо алоқалари кенгаймаётганидан афсусда эканлигини билдирди ва шундай деди:“Хитой-Марказий Осиё-Эрон” коридорини якунлаш ҳамда Эрондаги Бандар Аббос каби ҳудудлар билан Марказий Осиё давлатларининг темир йўл алоқа платформаларини ривожлантириш орқали икки давлат ўртасидаги савдо ва иқтисодий алмашинувни кенгайтириш мумкин.