сентябр 19, 2023 10:27 Asia/Tashkent

Эрон Ислом Республикаси Президенти ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Нью-Йоркда учрашди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясида иштирок этиш учун Нью-Йоркда бўлиб турган Эрон Ислом Республикаси Президенти Саййид Иброҳим Раисий Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашиб, муҳокама қилган.

Эрон Ислом Республикаси Президенти кеча, душанба куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида иштирок этиш учун юқори даражали сиёсий делегация бошчилигида Нью-Йоркдаги Жон Кеннеди аеропортига етиб келди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясида нутқ сўзлаш, баъзи давлат раҳбарлари билан учрашув ва истиқомат қилувчи эронликлар йиғилишида нутқ сўзлаш президентнинг Нью-Йоркка сафари давомидаги режалари қаторига киради.

Бош Ассамблеянинг йиллик йиғилишлари энг муҳим халқаро тадбир сифатида халқаро сиёсий маслаҳатлашувлар учун яхши имконият бўлиб, уларда дунё давлатларининг аксарият юқори мартабали амалдорлари иштирок этиши туфайли икки томонлама мулоқотларни ҳам таъминлайди.

Ёрлиқ