Сергей Шойгу Теҳронга келди
Россия мудофаа вазири бу мамлакатнинг юқори мартабали ҳарибй делегацияси бошчилигида Эрон пойтахти Теҳронга келди.
Эрон Ислом республикаси ва Россия федерацияси икки томонлама соҳаларда, хусусан иқтисодий, ҳарбий ва хавфсизлик муносабатларида ҳамда АҚШ биртомонламалигига қарши туриш каби минтақавий ва халқаро масалаларда стратегик манфаатга эгалар ва бу эса сўнгги йилларда икки томон ўртасидаги яқин ҳамкорликнинг расмий омилларидан бири бўлган.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қиишича, Эрон Ислом республикаси Қуролли кучлари бош штаби бошлиғи генерал Муҳаммад Боқирийнинг расмий таклифи асосида Теҳронга сафар қилган Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу у билан учрашиб мулоқот қилади.
Мудофаа дипломатиясини кенгайтириш, икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш, ҳамда таҳидлар ва халқаро терроизмгаа қарши курашиш бу учрашувларнинг асосий йўналишларидандир.
Сергей Шойгу сафари давомида Эрон қуролли кучларининг бошқа юқори мартабали қўмондонлари билан ҳам учрашади.