сентябр 21, 2023 10:21 Asia/Tashkent
  • ФИФА президенти Раисийга Жаҳон юлдузлари ва Эрон юлдузлари ўйинини ўтказишни таклиф қилди
    ФИФА президенти Раисийга Жаҳон юлдузлари ва Эрон юлдузлари ўйинини ўтказишни таклиф қилди

Халқаро футбол федерацияси “ФИФА” президенти Эрон Ислом Республикаси президенти билан учрашувда Теҳрон мезбонлигида “Ворлд Старс” жамоаси ва Эрон юлдузлари ўртасида футбол ўйинини ўтказишни таклиф қилди.

Эрон Президенти Саййид Иброҳим Раисий Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 78-Бош Ассамблеясида иштирок этиш учун Нью-Йоркка жўнаб кетди. ФИФА президенти Жанни Инфантино Нью-Йоркда Саййид Иброҳим Раисий билан учрашувда Эрон Ислом Республикаси ҳукуматининг спортни, айниқса Эроннинг барча ҳудудларида футболни ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатларини, шунингдек, Жаҳон футбол федерацияси билан ўзаро жуда яхши ҳамкорлик ва ва конструктив саъй-ҳаракатларини учун миннатдорчилик билдирди ва юқори баҳолади.

Эрон телерадиокоманиясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон президенти спортни, хусусан, футболни ҳам мамлакатлар ўртасидаги яқинроқ алоқалар ва муносабатларни ривожлантириш учун қулай платформалардан бири сифатида кўрди ва Халқаро футбол федерацияси президентидан ушбу машҳур спорт турига сиёсатчиларнинг таъсири ва уни сиёсий мақсадлар сари йўналтиришидан эҳтиёт бўлишни сўради.

Бу учрашувда “ФИФА” президенти ҳам Халқаро футбол федерациясининг Эрон футболини қўллаб-қувватлаш, Эроннинг футбол салоҳияти ва истеъдодларини таништириш, халқларни Эрон маданияти билан таништиришга тайёрлигини таъкидлади ва Эрон президентга яқин келажакда Эрон мезбонлигида Эрон футболи юлдузлари ва  “Ворлд Старс” жамоаси ўртасида футбол мусобақаси ўтказишни таклиф қилди, бунга Раисий рози бўлди. Халқаро футбол федерацияси президенти ҳам ушбу йиғилишда Эрон Республикаси Президентига футбол тўпи совға қилди.

Ёрлиқ