Раисий БМТ Бош Ассамблеясида сўзлаган нутқида: дунёни америкалаштириш лойиҳаси мағлуб бўлган
Эрон президенти Иброҳим Раисий БМТнинг 2023 йилги Бош Ассамблеясида сўзлаган нутқида дунё янги пайдо бўлган тузумга қайтариб бўлмайдиган ўтишни бшошдан кечирмоқда ва дунёни амеркиалштириш лойиҳаси барбод бўлди.
Эрон телерадиокоманиясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча Эрон Ислом Республикаси президенти Иброҳим Раисий дунёга ўрнак бўлмоқчи бўлган либерал демократиянинг сабоқ бўлганини ва ўз йўлининг охирига яқинлашаётганини таъкидлаб, дунё ўзгармоқда ва пайдо бўлаётган халқаро тарбитга ўтмоқда ва бу йўлни қайтариб бўлмайди. Ғарб ҳукмронлик тенгламаси дунё учун мос эмас, тўймас ҳукмдорлар ва капиталистлар манфаатларига хизмат қилган эски либерал тартибдан воз кечилди деб айтди.
Раисий бу нутқида дунёни америкалаштириш лоийҳаси барбод бўлди ва Эрон халқи ўзининг Ислом Инқилоби ёрдамида Шарқ ва Ғарб ҳукмдорлари юзидаги ниқобни олиб ташлашга энг катта рол ўйнаганидан фахраланади деб маълум қилди.
Янги Шарқ ва Ғарб яратилмаслиги керак
Эрон президенти Эрон мамлакати янги Шарқ ва Ғарб яратилмаслиги кераклигини таъкидлаётганигап ишора қилиб, Эрон қўшни давлатлар билан фойдали муносабатларнинг янги саҳифасини очди. Биз қўшниларимиз хавфсизлигини ўз хавфсизлигимиз сифатади биламиз ва дўстлик учун чўзилган ҳар қандай қўлни илиқлик билан сиқамиз деб қўшимча қилди.
У ўз сўзларида, қўшимча қилиб айтдики, минтақадаги баъзи қўшни давлатларнинг бугунги хавфсизлиги шаҳид Ҳож Қосим Сулаймонийнинг жасорати туфайлидир. Агар бу қаҳрамоннинг терроризмга қарши курашдаги жасорати бўлмаганида кўплаб ҳудудлар ИШИД томонидан ёқиб юборилган бўларди. Аммо бу жасорат ҳамда террорга қарши туриш тасвирларини ОАВ ва Голливуд филмларида кўрганмисиз?!
Шаҳид Ҳож Қосим Сулаймонийнинг шаҳид этилиши ИШИД учун мукфот бўлди
Эрон ислом республикаси президенти шунингдек шаҳид Ҳож Қосим Сулаймонийнинг террор этилгани ИШИД учун мукофт бўлиб АҚШ расмийларининг тан олишича, буни Америка етакчилари қилган ва ҳатто терроризимга қарши кураш қўмондони жаэаноза маросимида 25 миллион кишининг иштироки ҳамда бу террордан 85 миллион эронликларнинг хашм ғазабаи ва намойишларини тарқатиш бу жиноят омиллари ва ҳимоячилари томонидан сензура қилинди деб фош қилди.
Иброҳим Раисий ўз нутқининг бошқа қисмида, АҚШнинг Комплекс ҳаракатлар режасидан чиқишини келишувга содиқлик тамойилини очиқдан-очиқ бузиш сифатида баҳолаб АҚШ ҳукумати БМТ Хавфсизлик кенгайишиниг 2231-резолюцияси қоидаларнии очиқдан-очиқ бузганлиги саблабли Комлекс ҳаракталар режаси бўйича ўз мажбуриятларини бажаришдан бош тортди. АҚШ бу ҳати-ҳаракати билан ҳақиқаттан ўз даъволарига зид равишгда ҳамкорлик ўрнига қонусизлик ва мажбурлашни буюрди деб хабар қилди.
АҚШ ва Европага огоҳлантириш
Раисий европаликларни АҚШ ишончни мустаҳкамлаш орқали ўзининг яхши ниятлари ва ва мажбуриятларини бажариш ва йўлни якунлаш учун ҳақиқий иродаси борлигини исботлаши кераклигини эслатиб, Европа давлатларини, йиллар давовида ўз мажбуриятларига риоя қилмаган хусусан сакнциялар бекор қилинганидан сўнг ҳозиргача Комлекс ҳаракталар режаси ва БМТ Хавфсизлик кенгашининг 2231-резолюцясини бузаётган европаликлар қимматга тушадиган қарама-қаршиликни тезлаштириш орқали ютқазишларини тушунишлари керак деб огоҳлантирди.
Эрон презиенти ядро қуролинингг Эрон Ислом Республкасининг мудофаа доктринасида ўрни йўқлигини ва тегишли халқаро идоралар ва ҳатто Ғарб разветка жамоаларининг ҳисоботлари бу масала ҳақиқатини қайта-қайта исботлаганини таъкидлаб, Эрон Ислом республикаси ўз халқининг ядровий технолоигядан фойдаланиш ҳуқуқидан воз кечмайди ва АҚШ қарори қабул қилиш инқирозини тутгатиш ва тўғри йўлни танлаш вақти келди баён этди.
Ғарбдаги инсон ҳуқуқлари аҳволини танқид қилиш
Иброҳим Раисий Ғарбдаги инсон ҳуқуқлари айниқса аёллар ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятни танқид қилиб дунёда оналар учун энг катта қамоқхонага эга бўлган АҚШ аёллар ҳуқуқлари ҳақида ҳалол ташвишлана оладими? Эрондан олинган муҳим фактлар дунёда сензурад қилинди ва ҳозиргача баъзи европаликлар Эрон халқини кимиёвий бомбардимон қилган Ироқнинг собиқ диктатори Саддомга берган кимиёвий қуроллари ҳақида ҳеч нарса айтишмаган, аммо бу вақт ичида Эрондан дунёга тарқатилган тасвирнинг ҳақиқий маълумотларини хаспўшлаш ва нотўғри маълумотлар тарқтишни тўхтамаганлар деб аниқлик киритди.
У нутқининг бошқа қисмида, келажакда бўлган қарашимиз умидвор эканини адолат умумбашарий бўлишини таъкидлаб, босқинчилик, терроризм ва экстремизм энг муҳим ва жиддий таҳдидлардандир. террорчиларни йўқ иқлиш эса унинг асосий омилларга қарши мақсадли, кенг -қамровли кураш олиб бориш ҳамда бутун данёдаги террорчиларни жазолаш гаровидадир. Дунёдаги ягона апертеидга асосланан ҳукумат тинчлик учун шерик бўла олмайди деб эълон қилди.
Минтақада уруш олиб боришни ҳам танқид қилди
Раисиий минтақада уруш олиб боришни қоралаб Кавказ ҳудудларидан Форс Кўрфазига қадар ҳар қандай хорижик кучларни мавжудлиги ечимнинг бир қисми эмас балки муаммо эканлигини эслатиб, уруш ечим йўли эмас ва биз Европадаги урушни ҳеч қандай Европа томони манфаати сифатида ҳисобламаймиз ва биз ишонамизки АҚШнинг Украинадаги урушда ҳар қандай оташкесим режасини рад этиши бу давлатнинг Европани заифлашириш учун узоқ муддатли режаси борлигини кўрсатади деб қайд этди.
Расиий шунингдек Эрон Ислом Республикаси урушни тугатиш ва сиёсий жараённи бошлаш бўйяча ҳар қандай ташаббусни қўллаб қувватлайди ва конструктив рол ўйнашга тайёрлигини таъкидламоқда деб маълум қилди.
Қуръони каримни ҳимоя қилиш
БМТ Бош Ассамблеяси минбарида Муқаддас Қуръон жилдини ушлаб Каломулоҳни улуғлаган Эрон президенти исломга қарши ва маданий апартеидни инсоният қадр-қийматига қарши ҳаракат сифатида баҳолаб, бундай фитна ва нафратлар тарқатиш пардаси ортида каттароқ мақсадли лойиҳалар турибти аммо Қуръон таълимотларининг нури инсоният жамиятлари учун ҳеч қачон якунланмайди ва ҳақорат ва бузғунчилик олови ҳақиқатга рақиб ўзла олмайди деб аниқлик киритди.