сентябр 22, 2023 13:37 Asia/Tashkent
  • Теҳронда Эрон қуролли кучларининг парад маросими билан Муқаддас Мудофаа ҳафтаси бошланди
    Теҳронда Эрон қуролли кучларининг парад маросими билан Муқаддас Мудофаа ҳафтаси бошланди

Эрон Ислом республикаси қуролли кучларининг парад маросими Муқаддас Мудофаа ҳафталиги бошланиши билан бир вақтда, Теҳрондаги Эрон Ислом Республикаси асосчиси Имом Хумайний /р.а/ зиёратгоҳи яқинида ва бир вақтниннг ўзида бутун Эрон бўйлаб бошланди.

Эслатиб ўтамиз бугун -жума 2023 йил 22-сентябр Ироқнинг собиқ БААС режими томонидан Эрон Ислом Республикасига қарши бошланиб юборган урушниг йиллигига тўғри келади.

Диктатор Садом режимининг босқи\нчи армияси /Ироқнинг собиқ диктатори/ ҳижрий-шамсий 1359-йил 31 шаҳривар /милодий 1980 йил сентябр/ Теҳрони бир ҳафта ичида забт этиш иддаоси билан турли хил қуроллардан фойдаланиб, Эрон тўпроғига ҳужумни бошлади.

Бу сана Эрон воқеалари календарида Муқаддас мудофаа ҳафтасининг бошланиши деб номланган.

Ушбу ҳафта давомида, Эрон бўйлаб турли маросимлар ўтказилади.

Муқаддас Мудофаа ҳафтаси бошланиши маросимида Эрон Ислом Республикаси президенти Сайид Иброҳим Раисий ҳам  қуролли кулар парадида Эрон Ислом республикасии маънавият ва демократияни ўзида мужассам этган бошқаруви моделдир ва минтақа халқига душманларни чекинишига мажбур қиладиган нарса таслим бўлиш, тебраниш, йиғилиш эмас, балки қаршилик ва тик туриш эканлигини ўргатиши мумкин деб таъкидлади.

Иброҳим Раисий шунингдек Эроннинг ҳарбий доктринасида урушнинг ўрни йўқ аммо мудофаа ёдашувига ҳарбий шайликни сақлаб қолиш аниқ сиёсатдир деб изоҳлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича,  Теҳрондаги қуролли кучлар парад маросимида  Эрон президенти Иброҳим Раисий, Эрон Қуролли кучлари бош штаби бошлиғи генерал Муҳаммад Боқирий,  Армия бош қўмондони генерал Сайид Абдураҳим Мўсавий,  Эрон соқчилар корпуси бош қўмондони генерал Ҳусейн Саломий,  Эрон мудофаа вазири Муҳаммадризо Қароий Оштиёний, Эрон армияси пиёда кучлари қўмондоним, Ислом Инқилоби соқчилар корпуси  ва армия ҳаво мудофаа ва соқчилар корпуисининг аэрокосмик қўмондонлари қатнашдилар.

Эрон Ислом республикаси қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи нутқидан кейин Қуролли кчучларнинг пиёда  ва  машина бўлинмалари параддан ўтди.

Муқдадас мудофаа ҳафтаси бошланиши билан  бир вақтда,  Теҳрондан ташқари Эрон жанубидаги  Бандар Аббос  ҳамда турли вилоят ва шаҳарларнинг барча марказларида қуролли кучларнинг паради  бўли ўтди. Эрон Қуролли кучларининг баъзи мудофаа воситалари ҳам намойиш этилди.

Шунингдек Теҳронаги қуролли кучлари парадида илк марта Ислом Инқилоб соқчилар корпуси аэрокосмик кучларининг гипертовушли " Фаттоҳ" ракетаси ва узоқ масофали қанотли "Пова" ракетаси ҳам намойиш этилди.

"Ораш" учувчисиз учоғи

 

Муқаддас Мудофаа ҳафталиги бошланиши билан қуролли кучлар парадида дунёдаги энг узоқ масофага учувчи учувчисиз учоқ бўлган " Ораш" дрони ҳам намойиш этилди.

Ёрлиқ