БМТ Бош Ассамблеяси сессияси доирасида Эрон ва Россия ТИВ раҳбарлари мулоқот қилдилар
Эрон ТИВ раҳбари россиялик ҳамкасби билан Нью-йоркда БМТ Бош Ассамблеясининг сессияси доирасида учрашганида, икки мамлакат ўртасидаги узоқ муддатли кенг қамровли ҳамкорлик ҳужжатини тайёрлаш жараёнии якунлашни таъкидлади.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича Эрон Ислом республикаси ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён россиялик ҳамкасби Сергей Лавров билан БМТ Бош Ассамблеяси сессияси доирасида учрашганида Эрон ва Россия ўртасидаги икки томонлама соҳалардаги ҳамкорликнинг ижобий тенденцияси ҳамда халқаро ташкилотлар доирасидаги маслаҳатлашув ва ҳамкорликка тўхталиб, икки давлат ўртасидаги узоқ муддатли ҳамкорлик тўғрисидаги кенг қамровли ҳужжатни тайёрлаш жараёнини якунлаш зарурлигини айтди.
Сергей Лавров ҳам икки мамлакат ўртасидаги турли иқтисодий, савдо ва маданий соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантириш учун пойдевор қўйишга алоҳида урғу берди.
Эрон ва Россия ТИВ раҳбарлари шунингдек минтақавий аҳамиятга молик айрим мавзулар хусусан Жанубий Кавказ ва Қорабоғдаги ўзгаришлар юзасидан фикр алмашдилар.
Эрон ТИВ раҳбари россиялик ҳамкасби билан учрашуви ҳақида “X” ижтимоий тармоғида ёзиб, Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров билан сўнги халқаро муаммолар, жумладан Кавказдаги ўзгаришлар ва икки томонлама муносаатларнинг сўнгги ҳолати ҳақида суҳбатлашди.
Амир Абдуллоҳиён ўз сўзларида Эрон ва Россия ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга қаратилган узоқ муддатли кенг қамровли ҳамкорлик ҳужжати сўнги босқичида деб аниқлик киритди.