Амир Абдуллаҳён Швеция ҳукумати Қуръони Каримнинг таҳқирланишига қарши чоралар кўриш зарурлигини таъкидлади
Эрон Ислом Республикаси ташқи ишлар вазири Швеция ташқи ишлар вазири билан учрашувда Қуръони Каримнинг таҳқирланишига мамлакат ҳукуматининг муносабат билдириши зарурлигини таъкидлади.
Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллаҳиён ва Швеция ташқи ишлар вазири Тобиас Биллстрём Нью-Йоркдаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси йиғилишида учрашди ва фикр алмашди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Амир Абдуллоҳиён Швеция ташқи ишлар вазири билан бўлиб ўтган учрашувда у билан ўтган ойлардаги бир неча телефон суҳбатларига тўхталиб, шундай деди:Турли соҳаларда муҳокама қилиш ва фикр алмашиш учун муҳим мавзуларимиз бор, лекин энг муҳим мавзу Швецияда Қуръони Каримни ҳақорат қилишнинг давом этишидир.
Эрон ташқи ишлар вазири дунёдаги икки миллиард мусулмоннинг оғриқли ҳис-туйғуларига ишора қилиб, шундай деди:Швеция қадриятларини дунёдаги икки миллиард мусулмоннинг қадриятларини эътиборсиз қолдириш ҳисобига ҳимоя қилиш қабул қилиниши мумкин эмас, шунинг учун биз Швеция ҳукуматининг бу борадаги масъулияти ва жавобгарлиги муҳимлиги ва зарурлигини таъкидламоқчимиз.
Эрон ташқи ишлар вазири шундай деди:Элчилар алмашинувига келсак, Швецияда Қуръони Карим бўйича яхши чора кутамиз.
Амир Абдуллоҳиён ҳам Швецияда қамоққа олинган Эрон фуқароси Ҳамид Нурийнинг аҳволига тўхталиб, шундай деди:Нурий иши ортида қўллари минглаб Эрон фуқароларининг қонига бўялган Мунофиқин террорчи гуруҳи турибди ва Швеция ҳукумати апелляция босқичида оқилона ва шижоатли қарор қабул қилиб, уни озод қилиши кутилмоқда.
Ушбу учрашувда Швеция ташқи ишлар вазири ҳам шундай деди:Швеция ҳукуматида исломофобияга ўрин йўқ ва биз диний бағрикенглик тарафдоримиз.
Тобиас Биллстром Швециянинг Теҳрон билан мулоқот ва ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлигини маълум қилди. Швеция ташқи ишлар вазири ўз мамлакатининг айрим консуллик масалаларини ҳам муҳокама қилди.