Эроннинг Малойир ва Ўзбекистоннинг Қўқон шаҳарлари биродар шаҳрига айланадилар
Эроннинг Малойир шаҳри ҳокими Эрон Ислом Республикаси ва Ўзбекистон ўртасида ҳунармандчилик соҳасида яқинроқ бўлиш мақсадида Малойир Ўзбекистоннинг Қўқон шаҳри билан биродар шаҳар сифатида номланади деб айтди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Малойир шаҳри ҳокими Мажид Фаражий бир неча кун олдин Ўзбекистонда бўлиб ўтган Бутунжаҳон ҳунармандчилик ассамблеяси йиғилишига тўхталиб, йиғилишда Эрон маданий мерос вазирлигининг ҳунарманчилик ва анъаналари санъат ишлари бўйича ўринбосари Ўзбекистоннинг Қўқон /Хуканд/ шаҳрининг ижобий потенсиали ҳамда Малойир шаҳрининг жаҳон мебеллари шаҳри сифатидаги имкониятларини ҳисобга олган ҳолда, Эрон ва Ўзбекистон ўртасида ҳунарманчилик соҳасида яқинроқ бўлиш мақсадида бу икки шаҳар ўртасида биродарлик масаласини таклиф қилди.
У сўзларининг бошқа қисмида, бу масала /биродарлашган шаҳарлар/ Малойир шаҳри ҳокимияти ва Ислом кенгаши аъзолари томонидан мамнуният билан қабул қилингани ва маъқулланганини таъкидлаб, меморандум ва бошқа масалалар, феврал ойида қабул қилиниши кутилмоқда деб изоҳлдади.
Малойир шаҳри ҳокими бу тадбир Малойир учун турли соҳаларда яхши имкониятлар яратишлини таъкидлаб, иқтисодий алмашинувлар ривожи, сайёҳлик жаддалиги, маданий алоқаларнинг кенгайииши, ҳунармандчилик соҳасида ўзаро тажриба алмашиш, халқаро муносабатларнинг кўпайиши, ана шу бирдамлик самараларидандир деб қўшимча қилди.