Исфаҳон ва Самарқанд биродарлашган шаҳарлар мақомига эга бўлишди
(last modified Sat, 03 Jul 2021 05:17:39 GMT )
июл 03, 2021 10:17 Asia/Tashkent
  • Исфаҳон ва Самарқанд биродарлашган шаҳарлар мақомига эга бўлишди
    Исфаҳон ва Самарқанд биродарлашган шаҳарлар мақомига эга бўлишди

Эроннинг Исфаҳон ва Ўзбекистоннинг Самарқанд шаҳарларига биродарлашган шаҳар мақомини бериш тўғрисидаги келишув-меморандум имзоланди.

Маросим жума куни  Исфаҳон шаҳар ҳокими Қудратуллоҳ Наврўзий, Самарқанд шаҳар ҳокими Бобурмирзо Облоқулов ва Эроннинг Ўзбекистондаги элчиси Ҳамид Найирободий ўртасидаги онлайн шаклда бўлиб ўтди.

Меморандумни имзоланнаидан кейин, Ўзбекистоннинг Самарқанд шаҳри Исфаҳон билан биродарлашган дунёнинг 14-ч шаҳрига айланди.

2 миллиондан ортиқ аҳолига эга Исфаҳон шаҳри Исфаҳон вилоятининг маркази ва Эроннинг маданий, сиёсий, иқтисоий, туризм, саноат ва илмий марказларидан биридир.

Исфаҳон шаҳри Самарқанддан ташқари, Шиён, Флоренция, Дакар, Куала-Лумпур, Кувейт, Барселона, Флейбург, Санкт-Петербург, Лаҳор, Гавана, Яш, Ереван ва Баалбак билан ҳам биродарлашган шаҳардир.