октябр 06, 2023 13:34 Asia/Tashkent
  • Эроннинг Ҳамадон ва Ўзбекистоннинг Бухоро шаҳарлари биродарлашган шаҳарларга айланади
    Эроннинг Ҳамадон ва Ўзбекистоннинг Бухоро шаҳарлари биродарлашган шаҳарларга айланади

Эроннинг Ҳамадон ва Ўзбекистоннинг Бухоро шаҳарлари ўртасида маданий ва иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида биродарлашган шартномаси имзоланди.

ИРНА ахборот агентлигинг хабар қилишча, Эроннинг Ҳамадон вилояти ҳокими Алиризо Қосимий Фарзон ўз сўзларида, Ҳамадон ва Бухоро шаҳарларининг биродарлашгани Эрон ва Ўзбекистон ТИВ раҳбарларининг иқтисодий, маданий ва туризм соҳасидаги ҳамкорлик ва алмашинувларини кучайтириш мақсадида имзоланган деб изоҳлади.

Алиризо Фарзон шунингдек бу англашув меморандуми тез орада томонларнинг савдо делегацияларини юбориш орқали амалга оширилади ва икки томон ўртасида турли соҳаларда айниқса савдо, туризм, ва маданият соҳаларда алоқаларни ўрнатишда самарали бўлиши шубҳасиз деб қўшимча қилди.

Ҳамадон шаҳри Эрон ғарбидаги муҳим туристик марказлардан бири ҳисобланади. Эроннинг бу тарихий ва катта цивилизацияга эга шаҳри Лолачин кулоллари ва Малойир ўймакорлиги каби ҳашаматли ҳунармандчилик буюмлари ишлаб чиқариш билан дунёга машҳур.

Ёрлиқ