Эрон Хавфсизлик вазирлиги 30 та портлашни зарарсизлантириб 28 террорчини қўлга олган
Эрон Хавфсизлик вазирлиги, Теҳронда бир вақтнинг ўзида 30 та портлаш зарарсизлагнтирилгани ва 28 нафар террорчи қўлга олинганин маълум қилди.
Эрон Ислом Республикаси Хавфсизлик вазирлиги, бу вазирлик кучлари Теҳроннинг аҳоли зич жойлашган марказларида бир вақтнинг ўзида 30 та портлашни зарарсизлантириб, бу портлашниг барча омилларини аниқлаб қўлга олганини эълон қилди.
Эрон Хавфсизлик вазирлиги сўнгги кунларда Теҳрон, Албурз ва Ғарбий Озарбойжон вилоятларида бир вақтнинг ўзида бир қатори рейд ва амалиётлар ўтказиб, террорчиларнинг бир қанча базалари ва уйларига ҳужум уюштириб террорчилик тармоғининг 28 нафар аъзосини қўлга олдилар. Бу террорчилар ИШИД профессионал жиноий гуруҳига алоқадор бўлиб, уларнинг баъзилари Суриядаги такифирчилар сафида қатнашган ва ёки Афғонистон, Покистон ва Ироқ кКурдистонида бўлган.
Кўп миқдорда портловчи моддаралар ва тайёр бомбалар, бомба ясаш учун материалларнинг кўплиги, портловчи детонаторларниг 100 дона пакети ва вақтли бомбалар учун турли хил электрон асбоблар, ўқлари бўлган 17 та АҚШ ўқотар қуроллари, кўплаб ақлли ва сунъий йўлдош алоқа воситалари, ҳарбий кийимлар, худкуш камарлик учун махсус кийимлар, террорчилардан топилган деб келтирилган Эрон Хавфсизлик вазирлиги маълумотида.